Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳикматлар 6:1–35

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Бошқа учун кафиллик берма (1–5)

  • «Эй ялқов, чумолининг олдига бор» (6–11)

  • Ярамас, ёвуз одам (12–15)

  • Яҳова еттита нарсадан жирканади (16–19)

  • Ўзини ахлоқсиз аёлдан сақлаш (20–35)

6  Ўғлим, бошқа киши учун кафиллик қилсанг+,Бегона одам билан қўл сиқишиб, ваъда берсанг+,   Берган ваъданг ўзингни тузоққа туширса,Оғзингдан чиққан сўзингдан тутилсанг+,   Демак, ўзга кишининг қўлига тушиб қолибсан.Ўғлим, ундан қутулмоқ учун бундай йўл тут: Бор-да, ўзингни паст тутиб, унга ялиниб-ёлвор+.   Кўзларингга уйқу берма,Қовоқларинг оғирлашиб, кўзинг юмилиб қолмасин.   Овчи қўлидан қочган оҳудай,Қуштутар қўлидан қочган қушдай ўзингни қутқар.   Эй ялқов+, чумолининг олдига бор,Унинг ишларини кузатиб, доно бўл.   Унинг на қўмондони, на бошчиси, на ҳукмдори бор.   У егулигини ёзда тайёрлайди+,Озиқ-овқатини ўрим пайтида ғамлайди.   Эй ялқов, қачонгача ётасан? Уйқудан қачон турасан? 10  Оз-моз ухласанг, бир оз мизғиб олсанг,Ёнбошлаб бирпас дам олсанг+, 11  Қашшоқлик қароқчи каби,Йўқчилик қуролланган кишидай бостириб келади+. 12  Ярамас, ёвуз одам бузуқ сўзларни гапириб юради+. 13  У кўз қисиб+, оёқ-қўллари билан имо-ишора қилади. 14  Унинг кўнгли бузуқ,Нияти — доим ёвуз бўлиб+, нифоқ солувчидир+. 15  Шу боис, тўсатдан бошига кулфат тушади,Бир лаҳзада у барбод бўлиб, қайта турмайди+. 16  Яҳова олтита нарсадан нафратланади,Еттита нарсадан жирканади: 17  Такаббур кўз+, ёлғончи тил+, бегуноҳ қон тўкувчи қўлдан+, 18  Ёвузликни ният қиладиган юрак+, ёмонликка ошиқадиган оёқдан, 19  Ёлғон сўзлайдиган сохта гувоҳдан+,Ака-ука орасига нифоқ соладиган кишидан+. 20  Ўғлим, отанг буйруғини бажо келтир,Онанг ўгитларини рад этма+. 21  Уларни қалбингга тугиб,Бўйнингга тақиб ол. 22  Юрганингда улар сени етаклайди,Ётганингда сени қўриқлайди,Уйғонганингда сенга насиҳат қилади. 23  Сабаби, буйруқ — мойчироқ+,Қонун — ёруғлик+,Таълим-тарбия ҳаёт йўлидир+. 24  Улар сени ёмон аёлдан сақлайди+,Ахлоқсиз аёлнинг авровчи тилидан+ асрайди. 25  Қалбингда унинг чиройини тусама+,Мафтункор кўзлари асирига айланма. 26  Фоҳишага илакишган киши бир бурда нонга зор бўлади+,Хиёнаткор аёл қимматбаҳо ҳаётни овлагани чиқади. 27  Кийимини куйдирмай, ким қўйнига чўғ сола олади?+ 28  Оёғини куйдирмай, ким чўғнинг устида юра олади? 29  Ўзганинг хотини билан ётганнинг ҳам оқибати шундай бўлади.Бундай хотинга яқинлашган киши жазосиз қолмайди+. 30  Одам қорнини тўйғазиш учун ўғрилик қилса,Халқ ундан нафратланмайди. 31  Аммо қўлга тушса, етти баробар қилиб қайтаради,Уйидаги қимматбаҳо нарсаларнинг барини беради+. 32  Аёл билан зино қилган бефаросатдир,У ўз жонини ҳалок қилади+. 33  У балога йўлиқиб, иснодга қолади+,Шармандалик ўчмас тамға қолдиради+. 34  Рашк эрни ғазабга миндиради,Қасос олаётганда шафқат қилмайди+. 35  У ҳеч қандай тўловга рози бўлмайди,Қанча ҳадя берсанг ҳам, ғазаби босилмайди.

Изоҳлар