Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳикматлар 4:1–27

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Отанинг тарбияси (1–27)

    • Энг муҳими — доноликдир (7)

    • Ёвузлар сўқмоғига қадам босма (14, 15)

    • Одилнинг сўқмоғи — тонг шафағи кабидир (18)

    • «Қалбингни асра» (23)

4  Ўғилларим, отангиз тарбиясига қулоқ солинг+,Заковатга эга бўлиш учун диққатли бўлинг.   Зеро, сизларга яхши насиҳат бераман.Рад этманг берган таълимимни+.   Мен отамнинг яхши ўғли+,Онамнинг севикли фарзанди бўлганман+.   Отам менга шундай таълим берган: «Сўзларимни қалбингга жо қил+, Амрларимга риоя этиб, узоқ умр кўр+.   Донолигу заковатга эга бўлиб+, Айтганларимни унутма, улардан четга чиқма.   Доноликдан айрилма, у сени асрайди, Уни сев, у сени ҳимоялайди.   Энг муҳими — донолик+, уни қўлга кирит.Буларнинг барчасидан ташқари, заковатга эга бўл+.   Доноликни қадрла, у сени юксалтиради+. Қучоғингдан чиқарма, у сенга шараф келтиради+.   У бошингга кўркам гулчамбар кийдириб,Сени зийнат тожи билан безайди». 10  Ўғлим, тинглаб, айтганларимни қабул қил,Шунда узоқ умр кўрасан+. 11  Сени донолик йўлига етаклаб+,Тўғрилик сўқмоқларига олиб бораман+. 12  Юрганингда дадил қадам ташлайсан,Чопганингда қоқилиб кетмайсан. 13  Таълим-тарбияни маҳкам ушлаб, қўлдан чиқарма+, Уни асраб-авайла, чунки у ҳаётинг демакдир+. 14  Ёвузлар сўқмоғига қадам босма,Ёмонлар йўлидан юрма+. 15  Унга яқин йўлама+,Унга оёқ босмай, четлаб ўт+. 16  Боиси, улар ёмонлик қилмагунча ухлай олмайди. Бировни йиқитмагунча уйқуси келмайди. 17  Ёвузлик уларнинг нонидир,Зўравонлик уларнинг шаробидир. 18  Одилнинг сўқмоғи тонг шафағи кабидир,У туш пайтига қадар ёришиб бораверади+. 19  Ёвузларнинг йўли эса зулматга ўхшайди.Улар нимага қоқилиб кетишини билмайди. 20  Ўғлим, сўзларимга диққатли бўл,Айтганларимга қулоқ сол. 21  Уларни кўздан қочирмай,Қалбинг тубида сақла+. 22  Зеро, уларни топганлар ҳаётга эга бўлиб+,Тан-жони соғ бўлади. 23  Ҳар нарсадан кўра қалбингни асра+,Чунки у ҳаёт манбаидир. 24  Тилингдан эгри сўзни соқит қил+,Оғзингдан ёлғон-яшиқ гапни йўқ қил. 25  Кўзларинг тўғрига қарасин,Нигоҳинг олдинга боқсин+. 26  Юрар йўлингни текисла*+,Шунда барча йўлларинг барқарор бўлади. 27  Ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилма+, Ёмон йўлга қадам босма.

Изоҳлар

Бошқа вариант «Юрар йўлингга диққатли бўл».