Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Қонунлар 30:1–20

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Яҳовага қайтиш (1–10)

  • Яҳованинг амрлари оғир эмас (11–14)

  • Ҳаёт ёки ўлимни танлаш (15–20)

30  Бу сўзларнинг барчаси — мен сизларга айтган баракалару лаънатлар амалга ошганда+, Тангрингиз Яҳова сизларни тарқатиб юборган халқларнинг орасида яшаб юрганингизда+, бу сўзларни эслайсизлар+  ва Аллоҳингиз Яҳовага қайтиб+, ўзларингиз ҳам, ўғилларингиз ҳам мен бугун сизларга буюрган нарсаларнинг ҳаммасини бутун қалбингиз ва бутун жонингиз* билан+ бажариб, Худога қулоқ соласизлар.  Шунда Худойингиз Яҳова сизларни асирликдан озод этиб+, раҳм-шафқат кўрсатади+ ҳамда Тангрингиз Яҳова сизларни тарқатиб юборган барча халқларнинг орасидан яна йиғиб олади+.  Халқингиз ҳатто ернинг нариги четигача тарқалиб кетган бўлса-да, Аллоҳингиз Яҳова сизларни ўша ердан олиб келиб, бир жойга йиғади+.  Худойингиз Яҳова сизларни ота-боболарингиз мулк қилиб олган юртга олиб келади ва сизлар уни эгаллайсизлар. У сизларни равнақ топтириб, ота-боболарингиздан ҳам кўпроқ қилади+.  Тангрингиз Яҳовани бутун қалбингиз ва бутун жонингиз* билан севиб, шу туфайли яшашингиз учун+, Аллоҳингиз Яҳова сизларнинг ва наслингизнинг қалбини поклайди*+.  Сизлардан нафратланиб, сизларни таъқиб қилган душманларингизни эса, Худойингиз Яҳова ушбу барча лаънатларга дучор қилади+.  Сизлар бўлса Яҳовага қайтиб, Унинг айтганларига қулоқ соласизлар ва мен бугун сизларга буюрган барча амрларга риоя қиласизлар.  Аллоҳингиз Яҳова қўлларингиз меҳнатига мўл-кўл барака беради+, серфарзанд қилади, молларингизни ва ерингизнинг ҳосилини кўпайтиради. Боиси, Яҳова ота-боболарингиздан мамнун бўлганидай, сизларга яна барака ато этишдан мамнун бўлади+. 10  Чунки сизлар Худойингиз Яҳовага бутун қалбингиз ва бутун жонингиз билан қайтиб, Тангрингиз Яҳованинг айтганларига қулоқ соласизлар ҳамда ушбу Қонун китобида ёзилган Унинг амрларию низомларига амал қиласизлар+. 11  Мен бугун сизларга буюраётган амр ўта оғир ҳамда эришиб бўлмайдиган эмас*+. 12  У осмонда эмас, шундай экан ҳеч бирингиз: “Биз эшитиб, бажаришимиз учун, ким осмонга кўтарилиб, уни бизга олиб келиб беради?”+ — деб айта олмайсизлар. 13  У денгизнинг нариги томонида ҳам эмас, шу боис ҳеч бирингиз: “Биз эшитиб, бажаришимиз учун, ким денгизнинг нариги томонига ўтиб, уни бизга олиб келиб беради?” — деб айта олмайсизлар. 14  Қонуннинг сўзларига амал қилишингиз учун+, у сизларга жуда яқин, сизларнинг оғзингиз ва қалбингиздадир+. 15  Мана, мен бугун сизларга иккита йўлни таклиф қиляпман: бири ҳаётга ва яхшиликка элтади, иккинчиси эса ўлимга ва ёмонликка етаклайди+. 16  Агар Худойингиз Яҳованинг мен бугун сизларга буюрган амрларига риоя қилсангиз, Тангрингиз Яҳовани севиб+, Унинг йўлларидан юрсангиз ва Унинг амрлари, низомларию қонунларига амал қилсангиз, узоқ умр кўриб+ кўпаясиз ҳамда сизлар эгалик қилиш учун бораётган юртда Аллоҳингиз Яҳова сизларга Ўз баракасини ёғдиради+. 17  Борди-ю, қалбингизни тескари буриб+, Унга қулоқ солмасангиз ва ҳавас қилиб, бошқа худоларга таъзим ва хизмат қилсангиз+, 18  бугун сизларга айтиб қўяй, йўқ бўлиб кетасизлар+. Иордандан ўтиб эгаллагани бораётган юртда узоқ яшамайсизлар. 19  Осмондаги ва ердагиларнинг гувоҳлигида сизларга ҳаётни ва ўлимни, барака ва лаънатни таклиф қиляпман+. Ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам+ яшаши учун, ҳаётни танланглар+. 20  Аллоҳингиз Яҳовани севиб+, Унга қулоқ солинглар ва Унга содиқ бўлиб қолинглар+. Чунки ҳаётингиз Яҳовага боғлиқ ва У ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман деб қасам ичган юртда У туфайлигина узоқ вақт яшай оласизлар»+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «суннат қилади».
Сўзма-сўз «узоқ эмас».