Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 12:1–21

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Таналарингизни тирик қурбонлик сифатида бағишланглар (1, 2)

  • Инъомлар турлича, бадан бир (3–8)

  • Масиҳийларнинг ҳаётига оид маслаҳатлар (9–21)

12  Шундай экан, биродарлар, Аллоҳнинг меҳр-шафқати билан сизлардан ўтиниб сўрайман: таналарингизни+ тирик, муқаддас+, Худога маъқул келадиган қурбонлик сифатида бағишланглар. Шу йўсин, ақлингизни ишга солиб+, муқаддас хизматни адо эта оласизлар.  Ушбу замонга* уйғунлашманглар, аксинча, Тангрининг яхши, мақбул, комил иродаси нимада эканини аниқлаш учун+ онгингизни янгилаб+, ўзингизни ўзгартиринглар.  Менга кўрсатилган иноятга асосланиб, ҳар бирингизга шундай деяпман: ўз ҳақингизда керагидан ортиқ ўйламанглар+. Лекин ақли расо бўлиб юриш учун ҳар бирингиз ўз тўғрингизда Худодан олган имонга яраша ўйланглар+.  Баданимизда аъзолар кўп бўлгани билан+ ҳаммаси ҳам битта вазифани бажармайди.  Биз ҳам кўп бўлишимизга қарамай, Масиҳ билан бирликда битта танани ташкил этамиз, алоҳида эса бир-биримизга тегишли бўлган аъзолармиз+.  Бизга кўрсатилган иноят асосида турли инъомларга эгамиз+: кимки башорат қилиш инъомига эга бўлса, унга берилган имонга мувофиқ башорат қилсин.  Ёки хизмат қилиш инъомига эга бўлса, хизмат қилсин, таълим бериш инъомига эга бўлса, таълим берсин+.  Ёхуд далда бериш* инъомига эга бўлса, далда берсин*+, бериш инъомига эга бўлса, сахийлик билан берсин+, бошқариш инъомига эга бўлса, ғайрат билан бошқарсин+, раҳм-шафқат кўрсатиш инъомига эга бўлса, қувонч билан раҳм-шафқат кўрсатсин+.  Севгингиз иккиюзламачиликдан холи бўлсин+. Ёмонликдан жирканиб+, яхшиликка ёпишиб олинглар. 10  Имондошларингизни биродарларча, чин кўнгилдан севинглар. Бир-бирингизни ҳурмат қилишда ташаббус кўрсатинглар+. 11  Ялқов эмас, меҳнатсевар бўлинглар*+. Илоҳий руҳ таъсирида ғайратли бўлинглар*+. Яҳовага* қулдай хизмат қилинглар+. 12  Умидингиз бўлгани учун севининглар. Қайғули пайтларда сабр-бардошли бўлинглар+. Доимо ибодат қилинглар+. 13  Муҳтожликда бўлган муқаддас кишилар билан бор нарсангизни баҳам кўринглар+. Меҳмондўст бўлинглар+. 14  Сизларни таъқиб қилаётганларни дуо қилинглар+. Ҳа, лаънатлашнинг ўрнига дуо қилинглар+. 15  Севинаётганлар ­билан севининглар, йиғлаётганлар билан йиғланглар. 16  Бошқалар ҳақда ўз тўғрингизда ўйлагандек, ­ўйланглар. Ўзингиз ҳақда юқори фикрда бўлманглар, аммо камтарона нуқтаи назарга эга бўлинглар+. Ўз назарингизда ақлли бўлманглар+. 17  Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар+. Аксинча, ҳамма одамлар яхши деб ҳисоблайдиган ишларни қилишга интилинглар. 18  Иложи бўлса, қўлингиздан келганича барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар+. 19  Азизларим, ўзингиз учун қасос олманглар, бироқ Аллоҳнинг қаҳрига йўл қўйиб беринглар+. Чунки Муқаддас Ёзувларда шундай деб ёзилган: «Қасос Меники, ёмон ишлари учун уларнинг жазосини Мен бераман, демоқда Яҳова*+». 20  Аммо «душманинг оч бўлса, унга овқат бер, чанқаган бўлса, ичгани бирон нарса бер. Шундай йўл тутиб унинг бошига ёнаётган чўғлар йиғасан*»+. 21  Ёмонликка мағлуб бўлманг, аксинча, ёмонликни ҳамиша яхшилик билан мағлуб қилинг+.

Изоҳлар

Ёки «насиҳат қилиш».
Ёки «насиҳат қилсин».
Ёки «Фаолиятингизда ялқов бўлманглар».
Ёки «алангаланинглар».
Бу, одамни юмшатиб, қалбини эритишни англатади.