Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 1:1–32

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Саломлар (1–7)

  • Павлуснинг Римга бориш орзуси (8–15)

  • Одил инсон имони туфайли яшайди (16, 17)

  • Худога ишонмайдиган одамларда баҳона йўқ (18–32)

    • Худонинг фазилатлари яратганларида кўринади (20)

1  Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворий* бўлиш учун даъват этилган ҳамда Худонинг хушхабарини эълон қилиш учун тайинланган Павлуснинг мактуби+.  Ушбу хушхабарни Худо пайғамбарлари орқали Муқаддас Ёзувларда олдиндан ваъда қилган.  Бу хушхабар Довуд зурриётидан*+ инсон бўлиб туғилган Унинг Ўғли ҳақидадир.  У тирилганда+ муқаддас руҳ қудрати билан Худонинг Ўғли деб эълон қилинди+. Ушбу Ўғил Ҳазрати­миз Исо ­Масиҳдир.  Халқларнинг барчаси+ Исога ишониб, унинг номи ҳаққи унга итоат этишлари учун, у орқали бизга* иноят кўрсатилиб, ҳаворийлик хизмати топширилди+.  Исо Масиҳга тегишли бўлиш учун даъват этилган сизлар ҳам ўша халқлар орасидасизлар.  Тангри севган ва муқаддас бўлишга даъват этилган Римда яшовчи барчага: Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.  Авваламбор, сизлар учун Исо Масиҳ орқали Тангримга шукрлар айтаман, боиси бутун дунёда имонингиз тўғрисида гап тарқаляпти.  Мен Унинг Ўғли ҳақидаги хушхабарни айтиб, чин юракдан муқаддас хизматни адо этаётиб, ҳамиша сизларни ибодатларимда тилга оляпман+. Бунга Аллоҳнинг Ўзи шоҳид. 10  Ҳа, агар Худонинг иродасига мувофиқ бўлса, олдингизга эсон-омон боришимга имкон беришини Ундан ёлвориб сўраяпман. 11  Мустаҳкамланишингиз учун Худо ато этган инъом билан бўлишай, деб сизларни роса кўргим келяпти. 12  Ёки тўғрисини айтганда, сизларнинг ҳамда менинг, яъни бир-биримизнинг имонимиздан далда олишимизни+ хоҳлайман. 13  Биродарлар, бошқа барча халқларда бўлгани каби сизларда ҳам самара бўлсин, дея олдингизга боришни кўп марта режалаштирганман-у, аммо шу вақтгача қаршиликларга дуч келганимдан бехабар қолишингизни истамайман. 14  Мен юнонлару чет элликлар*, доною билимсизлар олдида қарздорман. 15  Шундай экан, Римда яшовчи сизларга ҳам хушхабарни эълон қилиш ниятим бор+. 16  Мен хушхабарни эълон қилишдан уялмаяпман+, чунки у имони бор бўлган ҳар бир одамга+: аввал яҳудийга+, кейин эса юнонга+ нажот келтирувчи Аллоҳнинг қудратидир. 17  Муқаддас Ёзувларда: «Одил инсон эса имони туфайли яшайди»+,— деб айтилганидек, имони борларга хушхабар орқали Худонинг одиллиги ошкора бўлиб, уларнинг имони мустаҳкамланади+. 18  Бироқ Худога итоатсиз+ ва адолатсиз одамларнинг устига осмондан Худонинг қаҳри ёғилади*. Негаки улар адолатсизларча ҳақиқатнинг намоён бўлишига тўсқинлик қилишяпти+. 19  Ахир Тангри ҳақида билиш мумкин бўлган барча нарса улар учун аёндир, зеро Худонинг Ўзи уларга ошкор этган+. 20  Унинг кўзга кўринмас фазилатлари — абадий қудрати+ ва илоҳий Шахс+ эканлиги дунё яратилганидан буён очиқ кўриниб турибди. Сабаби, инсон яратилган нарсалардан+ буни билиб олади. Хуллас, Аллоҳга ишонмаслик учун уларда баҳона йўқ. 21  Чунки Худони танишса ҳам, Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига ­бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг тош юрагига зулмат тушди+. 22  Ўзларини доно ҳисоблаб, нодон бўлиб қолишди. 23  Улар ўлимга дучор бўлмайдиган Аллоҳнинг улуғворлигини ўткинчи инсон, қушлар, чорва ­ҳамда ­судралиб юрувчиларнинг тасвирига алмаштиришди+. 24  Шунинг учун Худо, улар кўнглидаги истакларга кўра ифлос ишлар қилиб таналарини булғашларига йўл қўйди. 25  Бундай кишилар Худо тўғрисидаги ҳақиқатни ёлғонга алмаштириб, Яратганга эмас, яратилган нарсаларга сиғиниб, хизмат қилиб келишди. Бироқ танҳо Яратувчигина абадий шон-шарафга лойиқ. Омин. 26  Шунинг учун Худо улар тийиқсиз шаҳвоний ҳирсга берилишига йўл қўйди+. Уларнинг аёллари табиий жинсий алоқани ғайритабиийга алмаштиришди+. 27  Худди шундай, эркаклар ҳам аёллар билан табиий жинсий алоқани қолдириб, бир-бирига нисбатан шаҳвоний ҳирсни қўзғатдилар. Эркак билан эркак+ ифлос ­ишлар қилиб, бузуқликларига яраша жазо олмоқдалар+. 28  Улар Аллоҳ ҳақида аниқ билим олишга ҳожат йўқ, деб ўйлашгани учун, Худо улар бузуқ фикрга берилиб, лозим бўлмаган ишларни қилишларига йўл қўйди+. 29  Улар ҳар турли адолатсизлик+, ёвузлик, очкўзлик+, ёмонликка берилиб, ҳасадга+, қотилликка+, жанжалкашликка, ёлғонга+ ва ёмон ниятларга+ тўлиб тошган. Улар ғийбатчи, 30  дилозор+, Худодан нафратланадиган, сурбет, кеккайган, ўзига ортиқ даражада ишонган, ёмон ниятли, ота-онага итоатсиз+, 31  бефаҳм+, ваъдасига бевафо, бемеҳр ва бераҳмдирлар. 32  Улар Аллоҳнинг адолатли қонунини, яъни бу каби ишлар билан шуғулланувчилар ўлимга лойиқ эканини аниқ билишади+. Аммо улар нафақат бу ишларни қилиб юришибди, балки бу ишлар билан шуғулланувчиларни ҳам маъқуллашяпти.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғидан».
Ёки «менга». Бу ерда Павлус ўзи ҳақида кўпликда гапирган.
Ёки «юнон бўлмаганлар». Сўзма-сўз «варварлар».
Сўзма-сўз «ошкор бўлади».