Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Колосаликларга йўлланган мактуб 3:1–25

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Эски ва янги ўзлик (1–17)

    • Тана аъзоларидаги эҳтиросларни ўлдириш (5)

    • Севги инсонларни етук даражада бирлаштиради (14)

  • Оилалилар учун маслаҳатлар (18–25)

3  Масиҳ билан бирга тирилган экансизлар+, осмондаги нарсаларга интилинглар. У ерда Масиҳ Худонинг ўнг томонида ўтирибди+.  Ердаги нарсалар ҳақида эмас+, балки самовий нарсалар ҳақида фикр юритинглар+.  Чунки сизлар ўлгансизлар ва ҳаётингиз Аллоҳ билан бирликда бўлган Масиҳнинг қўлидадир.  Ҳаётимиз бўлмиш Масиҳ+ ўз улуғворлигини ошкор этганда, сизлар ҳам у билан бирга улуғворликда намоён бўласизлар+.  Шунинг учун, тана аъзоларингиздаги+ ерга хос зино*, ифлослик, тийиқсиз шаҳвоний ҳирс+, зарарли истак ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзлик каби эҳтиросларни ўлдиринглар.  Сабаби, бу нарсалар Тангрининг ғазабини келтиради.  Сизлар ҳам бир вақтлар шу нарсаларга берилиб, шундай йўл тутгансизлар+.  Энди эса ғазаб, жаҳл, ярамаслик+, ҳақоратли сўзларни ўзингиздан соқит қилинглар+. Беадаб гаплар+ оғзингиздан чиқмасин.  Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар+. Эски ўзлигингизни+ ишлари билан ечиб ташлаб, 10  Яратувчининг тасвирига кўра+ аниқ билим орқали янгиланиб бораётган янги ўзликни кийиб олинглар+. 11  Сабаби, унда на юнон, на яҳудий, на суннат ва на суннатсизлик, на чет эллик, на скиф*, на қул ва на озод бор. Аммо Масиҳ ҳамма нарса ва ҳамма нарсададир+. 12  Хуллас, Худо томонидан танланган+ муқаддас ва суюкли кишилар сифатида сизлар меҳр-шафқат+, меҳрибонлик, камтарлик*+, мулойимлик+ ва сабр-тоқат+ каби ёқимли фазилатларга бурканинглар. 13  Бир-бирингизга чидамли бўлинглар ва ҳатто кимнингдир бошқадан арз қилишга сабаби бўлса+, уни чин дилдан кечирсин+. Яҳова* сизларни чин дилдан кечирганидек, сизлар ҳам шундай йўл тутинглар+. 14  Буларнинг устига, инсонларни етук даражада бирлаштирадиган+ севги фазилатига бурканинглар+. 15  Масиҳнинг тинчлиги қалбларингизда ҳукмрон бўлсин+, чунки сизлар бир танани ташкил этиш учун даъват этилгансизлар. Шунингдек, миннатдор эканингизни кўрсатинглар. 16  Масиҳнинг сўзлари бутун донолик билан бирга ичингизда тўлиб-тошсин. Худога ҳамдлар айтиб, бир-бирингизга санолару ёқимли маънавий қўшиқлар билан далда* ва таълим беринглар+. Яҳовани* юрагингизда тараннум этинглар+. 17  Нимаики айтсангиз ёки нимаики қилсангиз, ҳаммасини Ҳазратимиз Исо номи билан қилинглар. У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар+. 18  Сиз хотинлар, Ҳазратимизнинг издошларига хос равишда эрларингизга бўйсунинглар+. 19  Сиз эрлар, хотинларингизни севинглар+ ва уларга ғазабланманглар*+. 20  Сиз фарзандлар, ҳар нарсада ота-онангизга қулоқ солинглар+, чунки бу Ҳазратимизга маъқул келади. 21  Сиз оталар, фарзандларингизнинг руҳи тушмаслиги учун, уларнинг ғашини келтирманглар+. 22  Сиз қуллар, ердаги хўжайинларингизга бўйсунинглар+. Аммо буни одамларга маъқул келишга интиладиганлар сингари, хўжа кўрсинга эмас, балки Яҳовадан* қўрқиб, сидқидилдан бажаринглар. 23  Нимаики қилсангизлар, уни одамлар учун эмас, балки Яҳова* учун қилгандек, бажонидил* адо этинглар+. 24  Чунки бунинг учун Яҳовадан* мукофот сифатида мерос олишингизни биласизлар+. Хўжайинингиз Масиҳга қул каби хизмат қилинглар. 25  Ёмонлик қилганга эса қилмишига яраша ёмонлик қайтади+, зеро Худо юзхотирчилик қилмайди+.

Изоҳлар

Юн. порниа. Луғатдаги «жинсий ахлоқсизлик» иборасига қ.
Бу сўз ғоят маданиятсиз одамларга ишлатилган.
Ёки «ўй-фикрда камтарлик».
Ёки «насиҳат қилиб».
Ёки «қўпол муомала қилманглар».
Луғатдаги «жон» сўзига қ.