Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибтидо 9:1–29

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Одамзодга йўл-йўриқ берилади (1–7)

    • Қон ҳақида қонун (4–6)

  • Камалак аҳди (8–17)

  • Нуҳнинг авлодлари ҳақида башоратлар (18–29)

9  Тангри Нуҳни ва унинг ўғилларини қутлаб, шундай деди: «Серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдиринглар+.  Ер юзидаги барча тирик мавжудот, осмонда учиб юрган ҳар бир жонивор, ер юзида ҳаракатланувчи бутун жонзот ва денгиздаги ҳамма балиқлар бундан кейин ҳам сизлардан қўрқиб, титраб туришади. Уларни сизларнинг қўлингизга топширдим+.  Ер юзида яшаётган ҳайвонларнинг барчаси сизларга егулик бўлсин+. Ўт-ўлан каби, уларнинг барини сизларга беряпман+.  Фақат этни жони*, яъни қони+ билан еманглар+.  Бундан ташқари, жонингиз бўлмиш қонингиз тўкиладиган бўлса, бу учун жавобгарликка тортаман: одам қонини тўккан ҳайвон ўлдирилади; биродарининг ҳаётига зомин бўлган ҳар бир инсон жавобгарликка тортилади+.  Борди-ю, кимдир одам қонини тўкса, унинг қони ҳам инсон қўли билан тўкилади+. Боиси, Худо одамни Ўзига монанд қилиб яратган+.  Сизлар эса, серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдиринглар»+.  Сўнг Аллоҳ Нуҳга ва унинг ўғилларига қуйидагиларни айтди:  «Энди мен сизлар билан ва сизларнинг авлодингиз билан аҳдлашяпман+. 10  Ёнингиздаги барча тирик жон — қушлар, ҳайвонлар, сизлар билан биргаликда ер юзидаги бутун жонзотлар, яъни кемадан чиққан ва ер юзидаги жамики тирик мавжудотлар+ билан аҳд қиляпман. 11  Ҳа, Мен сизлар билан аҳдлашяпман: бошқа ҳеч қачон ҳайвонлар ва инсонлар тўфон сувлари билан йўқ қилинмайди, бундан буён ер юзини хароб қиладиган тўфон содир бўлмайди»+. 12  Тангри яна мана бундай деди: «Сизлар билан ҳамда ёнингиздаги жамики тирик жон билан қилган, келажак авлодларнинг барчасига ўтадиган аҳдимнинг белгиси шу бўлади: 13  Мен булут орасида камалак пайдо қиламан. У, Менинг ер билан қилган аҳдимнинг белгиси бўлади. 14  Ернинг устини булутлар билан қоплаганимда, булутлар орасида камалак пайдо бўлади. 15  Шунда мен сизлар билан ва ҳар бир тирик жон билан қилган аҳдимни эслайман. Бошқа ҳеч қачон инсонлар ва ҳайвонларни йўқ қилиш учун сувлар тўфонга айланмайди+. 16  Булутлар орасида камалак пайдо бўлганида, уни кўриб, ер юзидаги ҳар бир тирик жон билан қилган абадий аҳдимни эслайман». 17  Худо Нуҳга: «Бу — ер юзидаги барча одамлар ва жониворлар билан қилган аҳдимнинг белгисидир»+,— дея яна бир бор такрорлади. 18  Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас эди+. Кейинчалик Хом Канъоннинг отаси бўлди+. 19  Уларнинг учови Нуҳнинг ўғиллари эди. Ер аҳолиси улардан келиб чиқиб, ҳар томонга тарқаб кетди+. 20  Нуҳ деҳқончилик билан шуғуллана бошлади ва узумзор барпо этди. 21  Бир куни у шароб ичиб, маст бўлиб қолди ва чодирининг ичида яланғоч бўлиб ётганида, 22  Канъоннинг отаси Хом, ўз отасининг яланғочлигини кўриб, ташқаридаги иккита акасига айтди. 23  Шунда Сом билан Ёфас ёпинчиқни олиб, елкаларига ташлашди ва орқалари билан ичкарига кириб, отасининг яланғоч баданини ёпишди. Улар юзларини тескари ўгириб олишгани учун, отасининг яланғочлигини кўришмади. 24  Нуҳнинг кайфи тарқаб, уйғонганидан кейин, кенжа ўғлининг қилмишидан хабардор бўлди. 25  Шунда у: «Канъон лаънати бўлсин+. Акаларига энг тубан қул бўлсин!»+ — деб айтди. 26  Нуҳ яна шундай деди: «Сомнинг Худоси Яҳовага олқишлар бўлсин,Канъон эса унга қул бўлсин!+ 27  Аллоҳ Ёфасга кенг ерларни ато этсин,У Сомнинг чодирларида яшасин. Канъон эса унга ҳам қул бўлсин». 28  Тўфондан кейин Нуҳ яна 350 йил умр кечирди+. 29  Нуҳ ҳаммаси бўлиб 950 йил яшаб, ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Ёки «ҳаёти».