Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 11:1–40

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Имоннинг таърифи (1, 2)

  • Имонда ўрнак кўрсатганлар (3–40)

    • Имонсиз Аллоҳнинг розилигини олиш имконсиз (6)

11  Имон бу умид қилаётган нарсалар амалга ошишидан шубҳаланмасликдир+. Гарчи бу нарсалар кўринмайдиган бўлса ҳам, бу нарсалар чин эканига амин бўлишдир.  Ушбу имон туфайли қадимда яшаган кишилар Тангри улардан мамнун экани ҳақида шаҳодат олишган.  Имон орқали биз, замоналар* Худонинг каломи бўйича пайдо бўлганини, яъни кўринадиган нарсалар кўринмайдиган нарсалардан вужудга келганини англаб етамиз.  Имон билан Ҳобил Тангрига Қобилдан кўра яхшироқ қурбонлик келтирган+. Шу имони туфайли у одил киши деб топилган, чунки Аллоҳ унинг инъомларини маъқул кўрган+. Гарчи Ҳобил ўлган бўлса-да, имони орқали ҳозиргача гапирмоқда+.  Имони туфайли Ханўх+ пайғамбар ўлим кўрмасдан Аллоҳ томонидан олиб кетилган. Шундай қилиб, уни ҳеч ким топа олмаган+. Лекин олиб кетилишдан олдин у Худонинг розилигини олгани ҳақида шаҳодатга эга бўлган.  Устига-устак имон бўлмаса Аллоҳнинг розилигини олиш имконсиздир. Зеро, Тангрига яқинлашаётган киши Унинг бор эканлигига ва Уни астойдил излаётганларни мукофотлашига ишониши лозим+.  Имони билан Нуҳ+ пайғамбар ҳали кўринмайдиган нарсалар тўғрисида Тангри томонидан огоҳлантирилгач+, худотарс эканини кўрсатиб, уйидагиларни қутқариш учун кема қурган+. Имони билан у дунёни ҳукм этиб+, имон туфайли одилликнинг меросхўри бўлган.  Имони орқали Иброҳим пайғамбар+ Аллоҳ уни чақириб олганда Унга итоат этиб, Худо унга ваъда қилган жойга кетган. Ҳатто ўзи қаерга кетаётганини билмаса-да, йўлга тушган+.  Имонли бўлгани учун у ўша ваъда қилинган ерда мусофир бўлиб+, Исҳоқ ва Ёқуб билан чодирларда яшаган+. Улар ҳам бу ваъданинг меросхўри эдилар+. 10  Чунки Иброҳим пойдевори мустаҳкам, лойиҳачиси ва бунёдкори Аллоҳ бўлган шаҳарни кутарди+. 11  Имони туфайли Сора биби ҳам ёши ўтиб қолганига қарамай ҳомиладор бўлган*+, сабаби у ваъда қилган Зот ишончли эканига амин эди. 12  Шу йўсин, битта инсондан, бунинг устига авлод қолдиришга яроқсиз* кишидан+, осмондаги юлдузлар ва денгиз соҳилидаги қум каби сон-саноқсиз+ болалар туғилган+. 13  Бу кишиларнинг ҳаммаси ўлимгача имонларини сақлаб қолган. Гарчи ваъдалар улар яшаган пайтда амалга ошмаган бўлса-да+, бу ваъдаларни узоқдан кўриб қувонишган+. Ўша юртда бошқаларга ҳам мусофир ҳамда вақтинчалик фуқаролар эканини очиқдан-очиқ эълон этишган. 14  Бундай деб эълон этган одамлар ўзлари эгаллайдиган ерни астойдил излашаётганини кўрсатишарди. 15  Борди-ю, улар чиққан ерларини+ қўмсашганида эди, имкон топиб унга қайтиб борган бўлишарди. 16  Аммо улар ундан яхшироқ бўлган осмонга тааллуқли жойга интилмоқдалар. Шу боис Аллоҳ, уларнинг Худо деб чақиришидан уялмай+, уларга бир шаҳар тайёрлаб қўйган+. 17  Имони туфайли Иброҳим синалган вақтида+, Исҳоқни гўё қурбонликка келтиргандай бўлган. Ҳа, ваъдаларни қувонч билан қабул қилган ўша киши ягона ўғлини қурбонликка келтирмоқчи эди+. 18  Гарчи унга: «Сенга ваъда қилинган зурриёт* Исҳоқдан келиб чиқади»+,— деб айтилган бўлса ҳам, 19  Иброҳим пайғамбар Аллоҳ унинг ўғлини тирилтиришга қодир деб ҳисобларди. Чиндан ҳам у ўғлини ўлимдан қайтариб олган ва бу келажакда бўладиган воқеанинг рамзи бўлиб қолган+. 20  Имони орқали Исҳоқ Ёқуб+ билан Эсовга+ келажакка тааллуқли дуосини берган. 21  Имони билан Ёқуб оламдан кўз юмаётганда+, Юсуфнинг ҳар бир ўғлини дуо қилиб+, ҳассасига суяниб Аллоҳга сажда этган+. 22  Имони туфайли Юсуф ҳам ўлим тўшагида ётганида, Исроил ўғилларининг Миср юртидан чиқишини айтиб, ўзининг суякларини у ердан олиб кетиш ҳақида йўл-йўриқлар берган+. 23  Мусо пайғамбарнинг ота-онаси имонли бўлгани учун унинг туғилганидан кейин уч ой давомида уни яширган+. Чунки улар чақалоқ чиройли эканини кўриб+ шоҳнинг буйруғидан ҳам қўрқишмаган+. 24  Мусо улғайганда+, имони туфайли фиръавн қизининг ўғли деб аталишдан воз кечган+. 25  У гуноҳдан вақтинчалик ҳузур-ҳаловат олишдан кўра, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрган. 26  У мукофотга кўз тиккани учун Миср хазиналаридан кўра, мойланган* қатори бошига тушган ҳақоратларни улуғроқ хазина деб ҳисоблаган. 27  Имонли бўлгани учун Мусо пайғамбар Миср юртини тарк этган+. Аммо буни шоҳнинг ғазабидан қўрққани учун қилмаган+, чунки у кўринмас Зотни+ кўргандай саботли эди. 28  Имони билан у Фисиҳ байрамини* нишонлаб, Тангрининг фариштаси уларнинг тўнғичларини ҳалок қилмаслиги учун эшикларининг ёндорларига қон сачратган+. 29  Имонли бўлишгани учун улар Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтгандай ўтишган+. Мисрликлар ҳам ўтишга ҳаракат қилгач, чўкиб кетишган+. 30  Халқ имони туфайли Ерихо атрофида етти кун айлангандан кейин шаҳар деворлари қулаб тушган+. 31  Фоҳиша Раҳоба ҳам имони бўлгани учун итоат этмаганлар билан бирга ҳалок бўлмаган, сабаби у айғоқчиларни дўстона қабул қилган+. 32  Яна кимлар ҳақида гапирай? Гидўн+, Барақ+, Шимшўн+, Йифтох+, Довуд+, Шомуил+ ҳамда бошқа пайғамбарлар тўғрисида айтиб беришга вақтим етмайди. 33  Улар имонлари билан шоҳларни мағлуб қилишган+, адолат ўрнатишган, Аллоҳдан ваъдаларни олишган+, шерларнинг оғизларини ёпишган+. 34  Шунингдек, улар ловуллаган оловни ўчириб юборишган+, қилич тиғидан қочиб қутулишган+, заиф бўлганда қувватга тўлишган+, жангда матонат кўрсатишган+, душманларнинг қўшинини тор-мор қилишган+. 35  Аёлларнинг ўлган яқинлари тирилишган+. Бошқа кишилар эса ўлимгача жафо тортишган, чунки улар яхшироқ тирилишга эга бўлиш учун тўлов орқали озод этилишни қабул қилишмаган. 36  Тағин бошқалар масхараланишу қамчиланишларни бошдан кечиришган. Бунинг устига кишанланишган+, қамоққа ўтқазилишган+. 37  Уларни тошбўрон қилишган+, имонларини сотишсин дея, уларни синашган, арралашган, қилич билан ваҳшийларча ўлдиришган+. Қўй ва эчкиларнинг терисини кийиб+, сарсон-саргардон юришган, муҳтожликка дуч келишган, азоб-уқубат чекишган+ ҳамда ёмон муомалага гирифтор бўлишган+. 38  Улар чўл-саҳроларда, тоғларда кезиб юриб, ғорлару ер остидаги чуқурликларда яшашган+. Лекин бутун дунё бундай кишиларнинг тирноғига ҳам арзимаган. 39  Гарчи уларнинг барчаси имонлари туфайли ўзлари ҳақида шаҳодат олган бўлса-да, Аллоҳ ваъда қилган нарсаларга эришмаган. 40  Улар биздан аввал* камолотга эришмасин дея, Тангрининг Ўзи бизларга яхшироқ нарса атаб қўйган+.

Изоҳлар

Ёки «ҳомиладор бўлишга куч олган».
Сўзма-сўз «ўлик бўлган».
Сўзма-сўз «уруғ».
Сўзма-сўз «Масиҳ».
Сўзма-сўз «бизсиз».