Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

Тилни танланг ўзбекча

Воиз 3:1–22

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Ҳар бир нарсанинг ўз вақти бор (1–8)

  • Ҳаётдан завқланиш — Худонинг инъомидир (9–15)

    • Инсон қалбидаги абадийлик туйғуси (11)

  • Худо барчага адолатли ҳукм чиқаради (16, 17)

  • Ҳайвонлар ўлгани каби, одамлар ҳам ўлади (18–22)

    • Ҳамма тупроққа қайтади (20)

3  Ҳар бир нарсанинг ўз вақти бор,Ер юзидаги ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.   Туғилишнинг ҳам, ўлишнинг ҳам ўз вақти бор,Экишнинг ҳам, суғуриб ташлашнинг ҳам ўз вақти бор.   Ўлдиришнинг ҳам, шифо беришнинг ҳам ўз вақти бор,Бузишнинг ҳам, қуришнинг ҳам ўз вақти бор.   Йиғлашнинг ҳам, кулишнинг ҳам ўз вақти бор,Қайғуришнинг ҳам, рақсга тушишнинг ҳам ўз вақти бор.   Тош отишнинг ҳам, тош йиғишнинг ҳам ўз вақти бор,Қучоқлашнинг ҳам, қучоқламасликнинг ҳам ўз вақти бор.   Излашнинг ҳам, изламай қўйишнинг ҳам ўз вақти бор,Сақлашнинг ҳам, ташлаб юборишнинг ҳам ўз вақти бор.   Йиртишнинг+ ҳам, тикишнинг ҳам ўз вақти бор,Сукут сақлашнинг+ ҳам, гапиришнинг ҳам ўз вақти бор+.   Севишнинг ҳам, нафратланишнинг ҳам ўз вақти бор+,Жанг қилишнинг ҳам, тинчлик ўрнатишнинг ҳам ўз вақти бор.  Чеккан заҳматидан инсонга не фойда?+ 10  Худо инсон ўғилларига машғул бўлсин дея берган ишларни кўрдим. 11  У ўз вақтида ҳамма нарсани гўзал* қилиб яратди+. У ҳатто инсон қалбига абадийлик туйғусини солди. Аммо одам ҳеч қачон Худонинг ишларини бошидан охиригача тушуниб ета олмайди. 12  Шуни англаб етдимки, инсон учун умр бўйи қувонишдан ва яхшилик қилишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ экан+. 13  Ҳар ким еб-ичиб, ўз меҳнатининг роҳатини кўриши керак экан. Бу — Худонинг инъомидир+. 14  Аллоҳ яратган барча нарса тоабад туришини билиб олдим. Уларга ҳеч нарса қўшиб ҳам, олиб ҳам бўлмайди. Ҳақ Худо инсонлар Ундан қўрқсин+ дея, буларни шундай яратган. 15  Ҳозир юз бераётганлар олдин ҳам бўлган, келажакда содир бўладиганлар ҳам аллақачон бўлган+. Аммо ҳақ Худо қувғун қилинаётганларнинг манфаатини кўзлайди*. 16  Бундан ташқари, мен қуёш остида адолат ўрнига ёвузлик, ҳаққоният ўрнига қабиҳлик ҳукм сураётганини кўрдим+. 17  Шунда ўзимга: «Ҳақ Тангри одилга ҳам, ёвузга ҳам ҳукм чиқарар экан+. Чунки ҳар бир иш-ҳаракатнинг ўз вақти бор экан»,— деб айтдим. 18  Мен яна ўзимга: «Ҳақ Худо инсон ўғилларини текшириб, уларга ҳайвонлардан фарқлари йўқлигини кўрсатар экан»,— дедим. 19  Сабаби, ҳайвонлар билан нима содир бўлса, одамлар билан ҳам шу нарса содир бўлади+. Уларнинг ҳаёти бир хил якун топади. Ҳайвонлар ўлгани каби одамлар ҳам ўлади. Иккови ҳам ҳаёт нафасига* эга+. Шундай экан, инсоннинг ҳайвондан ҳеч қандай устунлиги йўқ. Зеро, барчаси беҳудадир. 20  Уларнинг ҳаммаси бир жойга боради+. Барчаси тупроқдан яратилган+ ва барчаси тупроққа қайтади+. 21  Одамларнинг ҳаёт нафаси юқорига кўтариладими, ҳайвонларники эса пастга — ерга тушадими, аниғини ким айта олади?+ 22  Инсон учун қилган меҳнатининг роҳатини кўришдан яхшироқ нарса йўқ эканини тушуниб етдим+. Чунки бу — унинг мукофотидир*. Одам вафот этганидан кейин ­нима содир бўлишини ким ҳам унга кўрсата ­оларди?!+

Изоҳлар

Ёки «батартиб, муносиб, қулай».
Бошқа вариант «бўлиб ўтганларни текширади».
Ёки «руҳига».
Ёки «улушидир».