Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно олган ваҳий 3:1–22

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Хабар: Сардига (1–6), Филаделфияга (7–13), Лаодикияга (14–22)

3  Сардидаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Худонинг еттита руҳига+ ва еттита юлдузига+ эга бўлган зот шундай демоқда: “Сенинг ишларингни биламан, гўё тирик деган номинг бор, лекин ўликсан+.  Бедор бўл+ ва зўрға тирик қолганларни қўллаб-қувватла. Зеро Аллоҳ олдида ишларинг якунига етмаганини аниқладим.  Шунинг учун олган, эшитган нарсаларингни ёдда тутиб, уларни сақла ва тавба қил+. Агар уйғоқ бўлмасанг, сенинг олдингга ўғри каби келаман+ ва қайси вақтда келганимни билмай қоласан+.  Бироқ Сардида кийимларини булғамаган+ баъзи одамлар бор. Улар мен билан оқ кийимларда юришади+, чунки улар бунга лойиқ.  Ғалаба қозонаётган киши+ оқ либос кияди+ ва мен унинг исмини ҳаёт китобидан+ ўчириб ташламайман, аксинча, Отам ва фаришталар олдида номини тан оламан+.  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.  Филаделфиядаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Муқаддас+ ва ҳақ+, Довуднинг калитига эга бўлган+, калит билан очган эшикларини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким очолмайдиган зот шундай демоқда:  “Мен сенинг ишларингни биламан (ҳеч ким бекита олмайдиган эшикни сенинг олдингда очдим)+: кучинг кўп бўлмаса-да, сўзимни сақлаб, исмимдан воз кечмадинг.  Шайтон йиғинидан* бўлганларни ва яҳудий бўлмай туриб+, ўзларини яҳудий дея ёлғон гапирадиганларни олдингга келтириб, сенга таъзим қилишга мажбурлайман ва шунда улар мен сени севганимни билиб олишади. 10  Менинг сабр-тоқатим ҳақидаги каломни маҳкам ушлаганинг учун*+, ер юзида яшовчилар устидан синов ўтказилаётган пайтда сени асрайман+. 11  Мен тезда келаман+. Ўзингда бор бўлганни маҳкам ушла, токи ҳеч ким сендан тожингни тортиб олмасин+. 12  Зафар қозонаётганни Аллоҳимнинг маъбадида устун қилиб қўяман. У ҳеч қачон у ердан ташқарига чиқмайди. Унинг устига Худойимнинг исмини+, Тангрим шаҳрининг, яъни Худойимдан тушаётган Янги Қуддуснинг номини+ ва янги исмимни ёзиб қўяман+. 13  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”. 14  Лаодикиядаги жамоатнинг+ фариштасига ҳам ёз: “Омин+, ишончли ва ҳақиқий+ шоҳид+, Худонинг ижодларидан биринчиси+ шундай айтмоқда: 15  “Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ, на иссиқсан. Мен эса сенинг ё совуқ, ё иссиқ бўлишингни хоҳлар эдим. 16  Иссиқ ҳам+, совуқ ҳам эмас+, балки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юборишга тайёрман. 17  “Мен бойман+, бойиб кетдим, ортиқ менга ҳеч нарса керак эмас”,— дейсан-у, аммо бахтсиз, ачинарли аҳволда, камбағал, кўр ва яланғоч эканингни билмас экансан. 18  Сенга маслаҳатим шу: бойиб кетиш учун мендан ўтда тобланган олтин, яланғочлигинг ошкор бўлиб уятга қолмаслигинг учун+ оқ либос, кўришинг учун+ кўзга суртадиган малҳам+ сотиб ол. 19  Менга азиз бўлган барчага танбеҳ бериб, тарбия қиламан+. Шундай экан, ғайратли бўл ва тавба қил+. 20  Мана, мен эшик олдида туриб тақиллатяпман. Кимки овозимни эшитиб эшикни очса мен унинг уйига кираман. Мен у билан ва у мен билан кечликни баҳам кўради. 21  Ғолибга+ мен билан тахтимда ўтиришга рухсат бераман+. Чунки мен ҳам ғалаба қозониб, Отам билан Унинг тахтига ўтирдим+. 22  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”».

Изоҳлар

Луғатдаги «ибодатхона» сўзига қ.
Бошқа вариант «сабр-бардош борасида кўрсатган ўрнагимга эргашганинг учун».