Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ёқубнинг мактуби 2:1–26

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Иккиюзламачилик гуноҳдир (1–13)

    • Яқинини севиш, шоҳнинг қонуни (8)

  • Ишларсиз имон ўлик (14–26)

    • Жинлар ҳам Худо борлигига ишониб, қўрқувдан титрайди (19)

    • Иброҳим «Яҳованинг дўсти» деб аталган (23)

2  Биродарларим, сизлар улуғвор Ҳазратимиз Исо Масиҳга ишониб туриб юзхотирчилик қиласизларми?+  Зеро йиғилишингизга тилла узуклар таққан, башанг кийинган одам ҳамда кир кийимли камбағал одам келса,  сизлар башанг кийинган кишини яхши қаршилаб, унга: «Марҳамат қилиб тўрга ўтиринг»,— десангиз, камбағал кишига эса: «Сен тикка туриб тур» ёки «Оёқ қўядиган курсим ёнига ўтир»,— деб айтсангиз+,  одамларни тоифага ажратадиган+ адолатсиз ҳакамларга ўхшаб қолмайсизларми?+  Азиз биродарларим, қулоқ солинглар: ахир Аллоҳ бу дунёда камбағал ҳисобланганларни танлаб, имонда бойитмадими?+ Уни севганларга ваъда қилганидек, уларни Шоҳликнинг меросхўрлари қилмадими?+  Сизлар бўлса камбағалга ҳурматсизлик кўрсатяпсизлар. Сизларга жабр-зулм қилаётган ва маҳкамаларга судраб бораётган бойлар эмасми?+  Шунингдек, сизларга берилган улуғ номни ҳақоратлаётган улар эмасми?  Агар Муқаддас Ёзувлардаги: «Яқинингизни ўзингизни севгандай севинг»+,— деган шоҳнинг қонунига амал қилаётган бўлсангиз, жуда соз.  Бироқ юзхотирчилик қилишда давом этсангиз+, гуноҳ қилган бўласизлар ва шу қонун сизларнинг жиноятчи эканингизни ошкор этади+. 10  Биров Тавротга тўлиқ амал қилса-ю, атиги битта талабини бузса, у барча қонунларни бузганликда айбдор ҳисобланади+. 11  Негаки: «Зино қилманг»+,— деган Худо: «Қотиллик қилманг»+,— деб ҳам айтган. Демак, агар зино қилмасангиз-у, қотиллик қилсангиз, қонунни бузган бўласиз. 12  Сизлар эркин халқнинг қонуни бўйича ҳукм қилинар экансиз, айтган гапингиз билан қилган ишингиз шунга мувофиқ бўлсин+. 13  Кимки раҳм-шафқат кўрсатмаса, раҳм-шафқатсиз ҳукмга дучор бўлади+. Чунки раҳм-шафқат ҳукмдан устун келади. 14  Эй биродарларим, агар биров имонли эканини айтса-ю, буни амалда кўрсатмаса, нима фойдаси бор?+ Бундай имон уни қутқара оладими?+ 15  Бирон-бир имондошингизнинг кийишга кийими, ейишга овқати бўлмаса-ю, 16  сизлардан кимдир унга: «Эсон-омон бориб исининг ва қорнингизни тўйғазинг»,— деб унга яшаш учун зарур бўлган нарсаларни бермаса, нима фойдаси бор?+ 17  Худди шундай, ишларсиз имон ўлик ҳисобланади+. 18  Кимдир шундай дейиши мумкин: «Сенинг имонинг бор, менинг ишларим бор. Сен менга ишларсиз имонингни кўрсат, мен эса сенга ўз имонимни амалда кўрсатаман». 19  Сен ягона Аллоҳ борлигига ишонасанми? Жуда соз. Аммо бунга жинлар ҳам ишониб, даҳшатдан титраб туришади+. 20  Эй ақлсиз инсон, ишларсиз имон бефойда эканини билмайсанми? 21  Ахир бобокалонимиз Иброҳим ўғли Исҳоқни қурбонгоҳ устига қўйганида, қилган иши учун одил деб тан олинган эмасмиди?+ 22  Кўриб турганингдек, унинг имони ишларига ҳамоҳанг эди ва ишлари орқали имони камол топган+. 23  Шу тариқа, Муқаддас Ёзувлардаги: «Иброҳим Яҳовага* ишонди ва шунинг учун одил деб тан олинди»+,— деган сўзлар амалга ошиб, у «Яҳованинг* дўсти*»+ деб аталди. 24  Кўриб турганингиздек, инсон одил деб тан олиниши учун имоннинг ўзи етарли эмас, ишлар ҳам керак. 25  Шу сингари, фоҳиша Раҳоба ҳам айғоқчиларни* меҳмондўстлик билан қабул қилиб, сўнг уларни бошқа йўл билан кузатиб, ишлари туфайли одил деб тан олинган эмасмиди?+ 26  Чиндан ҳам, руҳсиз* тана ўлик бўлганидек+, ишларсиз имон ҳам ўликдир+.

Изоҳлар

Ёки «Халилуллоҳ».
Сўзма-сўз «хабарчиларни».
Ёки «нафассиз». Юн. пневма. Маъноси «ҳаётни таъминловчи куч».