Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

3 Юҳанно 1:1–14

 Мен оқсоқолдан, азиз ва севимли дўстим Гайга.  Қадрдон дўстим, аввалгидай тану жонинг соғ бўлиши, ишларинг эса ўнгидан келиши учун ибодат қилиб турибман.  Ҳақиқатда маҳкам туриб, унда юрганинг ҳақида биродарлардан эшитиб, жуда қувондим.  Чунки болаларимнинг ҳақиқат йўлида юраётганини эшитиш, мен учун катта бахт.  Азиз дўстим, сен таниш ва нотаниш биродарларга садоқат ила ёрдам қилаётган экансан,  улар бутун жамоат олдида сенинг муҳаббатинг тўғрисида шоҳидлик беришди. Илтимос, уларни Худога маъқул тарзда йўлга жўнатгин.  Зеро ушбу биродарлар бошқа халқлардан* ҳеч нарса олмай, Аллоҳнинг номи ҳаққи сафарга чиқишган.  Бундай кишиларга меҳмондўстлик кўрсатишга бурчлимиз, чунки улар ҳақиқат йўлидаги ҳамкорларимиздир.  Мен жамоатга хат йўллагандим, аммо уларнинг орасида ўзини катта олишни яхши кўрадиган Диотреф, биздан ҳеч нарсани ҳурмат билан қабул қилмаяпти. 10  Агар борсам, унинг ишларини, жумладан, биз ҳақимизда ёмон гап тарқатиб юрганини эслатаман. Ўзи биродарларни ҳурмат билан қабул этмагани камлик қилгандай, кутиб олишни истаганларга халал бериб, жамоатдан ҳайдашга уриняпти. 11  Севимли дўстим, ёмонликка эмас, балки яхшиликка тақлид қилгин. Зотан яхшилик қилувчи Худодандир, ёмонлик қилувчи эса Аллоҳни таниб-билгани йўқ. 12  Димитрий ҳақиқатга муносиб яшаётгани борасида ҳамма яхши гувоҳлик бермоқда. Биз ҳам бунинг шоҳидимиз ва ҳақ эканимизга ўзинг аминсан. 13  Сенга ёзадиган ҳали кўп гапларим бор эди-ю, лекин сиёҳ ва қалам билан ёзишни хоҳламадим. 14  Негаки, тез кунда сен билан кўришиб, юзма-юз суҳбатлашишга умид қиламан. Тинч-омон бўл! Дўстлар сенга салом йўллашяпти. Сен ҳам дўстларимнинг ҳар бирига саломимни айтиб қўй.

Изоҳлар

Ёки «Масиҳга ишонмайдиган одамлардан».