Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Юҳанно 1:1-13

 Мен оқсоқол, Аллоҳ танлаб олган хоним ва унинг болаларига ёзяпман. Уларни менгина эмас, балки ҳақиқатни билиб олганларнинг бари севади.  Сизларни севишимизнинг сабаби, қалбларимизда абадий қоладиган ҳақиқат бор.  Отамиз Худо ҳамда Унинг* Ўғли Исо Масиҳдан иноят, раҳм-шафқат, тинчлик билан ҳақиқат ҳамда муҳаббат биз билан бўлади.  Болаларингиздан баъзилари, Отадан олган ўша амрга биноан ҳақиқатда юраётганини билиб, роса қувондим.  Хоним, бир-биримизни севиш амрига риоя қилишингизни илтимос қилиб ёзяпман. Бу амр эса янги эмас, чунки азалдан биз унга эга эдик.  Муҳаббат — Унинг амрларига биноан умр кечириш демакдир. Азалдан эшитган амр ана шудир. Севгини намоён этишда давом этинглар.  Дунёда кўп алдоқчилар пайдо бўлган. Улар Исо Масиҳнинг инсон тариқасида келганини тан олмаяптилар. Бундайлар — ёлғончи ва дажжолдир.  Қилган меҳнатингиз зое кетмаслиги ва мукофотни тўлиқ олишингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг.  Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одам Худо билан бирликда эмас. Бу таълимотга амал қилган киши эса Ота ва Ўғил билан бирликдадир. 10  Агар бирор киши сизларга бундай таълимотни келтирмаса, уни уйларингизга киритманглар ва унга салом ҳам берманглар. 11  Боиси, унга салом берган унинг ёмон ишларига шерик бўлади. 12  Гарчи сизларга ёзадиган кўп гапларим бор бўлса-да, лекин сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Зеро қувончга тўлишингиз учун олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш ниятидаман. 13  Аллоҳ танлаб олган опангизнинг болалари сизга салом йўллаяптилар. [Изоҳ]

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Отанинг».