Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

2 Тимўтийга 4:1–22

4  Аллоҳ олдида ҳамда ошкор бўлиши ва шоҳлиги орқали ўлигу тирикларни ҳукм қиладиган Исо Масиҳ олдида сенга қатъий буюраман:  қулай пайтда ҳам, ноқулай пайтда ҳам каломни ваъз эт. Буни зудлик билан бажар, танбеҳ бер, жиддий огоҳлантир, узоқ сабрлилик ва таълим бериш маҳорати билан насиҳат қил.  Шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотни ёқтиришмайди, аксинча, ўз хоҳишларига кўра, қулоқларига ёқадиган нарсаларни сўзлайдиган устозларни тўплайдилар.  Улар ҳақиқатни тингламай, уйдирмалар томон оғишади.  Сен эса барча нарсада ҳушёр тур, қийинчиликка дош бер, хушхабарни ваъз этиш билан машғул бўл, хизматингни тўла адо эт.  Мен ичимлик назри сингари қуйилиб бормоқдаман ва озод бўлиш вақтим яқин.  Мен жон-жаҳдим билан курашдим, масофани югуриб ўтдим, имонни сақладим.  Шу вақтдан бошлаб мен учун одиллик тожи сақлаб қўйилган. Ҳукм кунида одил ҳакам бўлмиш Ҳазратимиз мени бу тож билан тақдирлайди, нафақат мени, балки ошкор этилишини интизор бўлиб кутаётганларни ҳам.  Олдимга тезроқ келиш учун имкон борича ҳаракат қил. 10  Чунки Димас дунёнинг ишларига* меҳр қўйиб, мени тарк этиб, Салоника шаҳрига кетиб қолди. Крескенс Галатияга, Титус эса Далматияга жўнади. 11  Фақатгина Луқо мен билан қолди. Маркни эса ўзинг билан бирга олиб кел, у менга хизмат учун фойдали бўлади. 12  Тихикни Эфес шаҳрига юбордим. 13  Келаётганингда, Троас шаҳрида Карпникида қолдирган чопоним билан ўроғлиқ битикларни, айниқса пергамент битикларни олиб кел. 14  Искандар исмли мискар менга кўп ёмонлик қилди. Яҳова унга қилмишига яраша қайтаради. 15  Сен ҳам ундан эҳтиёт бўл, чунки у бизнинг гапларимизга ниҳоятда кучли қаршилик кўрсатди. 16  Илк бор ўзимни ҳимоя қилганимда ҳеч ким менинг тарафимни олмади, аксинча, ҳамма мени тарк этди. Илоё улар бу учун жавобгарликка тортилмасин. 17  Аммо мен орқали воизлик тўла равишда бажарилиб, уни барча халқлар эшитиши учун, Ҳазратим менинг ёнимда туриб, менга куч бахш этарди ва мен шер оғзидан қутқарилдим. 18  Ҳазратим мени ҳар қандай ёмонликдан халос этиб, ўзининг Осмон Шоҳлиги учун қутқаради. Унга абадулабад шон-шараф бўлсин. Омин. 19  Приска* билан Акилага ва Онисифорнинг уйидагиларга саломимни айтиб қўй. 20  Эраст Коринфда қолди. Трофимни эса касал ҳолда Милет шаҳрида қолдириб кетдим. 21  Қиш бошланишидан олдин келишга ҳаракат қил. Эввул, Пуд, Лин, Клавдия ва барча биродарлар сенга салом йўллаяптилар. 22  Ҳазратимиз сен намоён этаётган руҳиятга ёр бўлсин. Унинг инояти сизлар билан бўлсин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ҳозирги замонага».
Унинг бошқа исми «Прискилла».