Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Тимўтийга 3:1–17

3  Аммо шуни билгинки, охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади.  Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст, ўзига ортиқ даражада ишонган, кеккайган, шаккок, ота-онага итоатсиз, ношукур, садоқатсиз,  меҳрсиз, муросасиз, туҳматчи, ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, ҳимматни яхши кўрмайдиган,  сотқин, ўзбошимча, мағрур, Аллоҳдан кўра айш-ишратни кўпроқ севадиган бўладилар.  Ўзларини художўй қилиб кўрсатишади-ю, амалда эса бунга риоя қилишмайди. Бундайлардан қоч.  Уларнинг орасидан шундайлар чиқадики, улар чаққонлик билан уйларга суқилиб кириб, гуноҳга ботган ва турли ҳирсу ҳавасларга берилган заиф аёлларни ўзларига асир қилиб олишади.  Ушбу аёллар эса ҳамиша таълим олишади-ю, лекин ҳақиқатнинг аниқ билимига эга бўла олишмайди.  Янний билан Ямбрий Мусо пайғамбарга қандай қарши турган бўлсалар, улар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Улар ақли бузуқ, имон йўлида Аллоҳга маъқул келмайдиган кишилардир.  Аммо улар муваффақият қозона олмайдилар, боиси, ўша икки кишининг ақлсизлиги маълум бўлганидек, уларнинг ҳам ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади. 10  Сен эса қандай таълим берганимга, ҳаёт тарзимга, мақсадимга, имонимга, узоқ сабрлилигимга, муҳаббатимга, бардошимга эргашдинг. 11  Бундан ташқари, Антиохия, Икония ҳамда Листрада бошимдан ўтган азобларни биласан. Бироқ барча бу қувғинлардан Ҳазратимиз* мени халос этди. 12  Исо Масиҳнинг издоши сифатида художўй бўлиб ҳаёт кечиришни истайдиган барча, қувғинларга дучор бўлади. 13  Лекин ёмон инсонлар ва ёлғончилар ўзлари янглишибгина қолмай, бошқаларни ҳам йўлдан оздириб, тобора разиллашиб борадилар. 14  Сен бўлса, олган таълимингга ва тўғрилигига ўзинг ишонч ҳосил қилган нарсаларга риоя қил, чунки буларни кимдан олганингни биласан. 15  Сен болалигингданоқ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан. Бу Ёзувлар эса сени Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган ишонч орқали доно қилиб, нажот бахш этади. 16  Ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб, ўргатиш, танбеҳ бериш, тузатиш, одиллик йўлида тарбиялаш учун фойдалидир. 17  Токи Аллоҳнинг бандаси ҳар тарафлама билимга эга бўлиб, ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр турсин.

Изоҳлар

Ёки «Раббимиз», юнонча Кириос.