Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Тимўтийга 2:1-26

2  Шундай қилиб, эй ўғлим, Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган иноят орқали кучга тўлиб,  кўп гувоҳлар олдида мендан эшитган нарсаларни, бошқаларга таълим беришга муносиб бўладиган ишончли инсонларга ҳам етказ.  Исо Масиҳнинг яхши аскари сифатида, бошингга тушган қийинчиликларга дош бер.  Ҳеч бир аскар уни ҳарбий хизматга қабул қилган кишига ёқишни истаса, даромад келтирадиган ишлар билан банд бўлмайди.  Бунинг устига, агар кимдир мусобақаларда қатнашиб, қоидалар бўйича беллашмаса, тожни олмайди.  Меҳнатсевар деҳқон мевани биринчи бўлиб татиб кўриши керак.  Айтаётганларим ҳақида доим фикр юрит. Раббимиз эса сенга ҳар нарсада тушунча ато этади.  Мен ваъз қилаётган хушхабарга биноан, Исо Масиҳ тирилганини ва Довуднинг зурриётидан бўлганини ёдингда тут.  Шу хушхабар учун мен худди жиноятчи каби занжирбанд бўлиб, қийинчиликларни бошдан кечиряпман. Аммо Худонинг каломи занжирбанд эмас. 10  Шунинг учун, танланганлар ҳаққи мен ҳамма нарсага дош беряпман. Токи улар ҳам Исо Масиҳ орқали нажот билан бирга абадий шон-шарафга эришсинлар. 11  Ушбу сўзлар ишончлидир: агар биргаликда ўлган бўлсак, унда биргаликда яшаймиз ҳам. 12  Агар бардошли бўлсак, биргаликда шоҳлик ҳам қиламиз. Борди-ю, юз ўгирсак, у ҳам биздан юз ўгиради. 13  Мабодо биз садоқатсиз бўлсак, Худо садоқатли бўлиб қолади, чунки У Ўзидан воз кеча олмайди. 14  Бу ҳақда уларга эслатиб, сўзлар дастидан баҳслашмасликка Тангри олдида уларни шоҳид сифатида даъват эт. Зеро бу баҳслар мутлақо бефойда бўлиб, тингловчиларга зиён келтиради. 15  Ўзингни Аллоҳга мақбул, ҳақиқат каломини тўғри етказадиган, Унинг ишини бажаришдан уялмайдиган ишчи сифатида тақдим этиш учун, имкон борича ҳаракат қил. 16  Муқаддас нарсаларни булғайдиган қуруқ гаплардан четда юр. Чунки бундай гапларни айтадиган кишилар тобора бетавфиқ бўлиб кетишади. 17  Уларнинг сўзлари бутун танада тарқалиб кетаётган яра* кабидир. Именей ва Филит улар қаторидадир. 18  Бу одамлар тирилиш аллақачон бўлган деб, ҳақиқатдан юз ўгиришган ва айримларнинг имонини барбод қилишмоқда. 19  Ҳар ҳолда, Тангри асос солган пойдевор мустаҳкам турибди ва унда шундай ёзилган: «Яҳова Ўзиникиларни билади» ва «Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин». 20  Катта уйда фақат олтин ва кумуш идишлар эмас, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор бўлиб, баъзилари шарафли, бошқалари эса шарафсиз мақсадда қўлланилади. 21  Агар ким шарафсиз мақсадда қўлланиладиган идишлардан четланса, у шарафли мақсадда қўлланиладиган, муқаддас, ўз эгасига яроқли ва ҳар бир эзгу ишга тайёр идиш бўлади. 22  Шу сабабли ёшлик эҳтиросларидан қочиб, бунинг ўрнига Раббимизни чин қалбдан чақирадиганлар билан биргаликда одиллик, имон, муҳаббат ва тинчлик каби фазилатларни ривожлантир. 23  Бундан ташқари, бемаъни ва фойдасиз сўроқ-саволларни рад эт, чунки улар жанжал туғдиришини биласан. 24  Раббимизнинг қули эса жанжалкаш бўлмасин. Аксинча, ҳамма билан мулойим, таълим беришга қобилиятли, қийинчиликни бошдан кечираётганда, ўзини тута оладиган бўлсин. 25  Исёнкорларни мулойимлик билан йўлга солсин. Балки Худо уларнинг тавба қилишларига ва ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлишларига имкон берар. 26  Шунда улар, Иблиснинг тузоғидан қутулиб, ўзларига келишади ва унинг иродасини бажариш учун тириклайин тутилганларини кўришади.

Изоҳлар

Ёки «гангрена».