Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Тимўтийга 1:1-18

1  Исо Масиҳ орқали берилган ҳаёт ваъдасига ҳамда Аллоҳнинг иродасига мувофиқ Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган Павлусдан  севикли ўғлим Тимўтийга: Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан сенга иноят, раҳм-шафқат ва тинчлик бўлсин.  Ота-боболаримга ўхшаб муқаддас хизматни тоза виждон билан бажараётганим учун Аллоҳдан миннатдорман. Кечаю кундуз қилган илтижоларимда доимо сени ёдга оламан.  Кўз ёшларингни эсласам, сени қўмсайман. Чунки сени кўрсам, шодликка тўламан.  Самимий имонинг ҳали ҳам эсимда. Бундай имон аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвникада бор эди ва аминманки, ўша имон сенда ҳам мавжуд.  Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим орқали сен Тангридан олган инъомга бепарво бўлма*, деб эслатмоқчиман.  Ахир Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва ақли расолик руҳини берган.  Шундай экан, Ҳазратимиз ҳақида шоҳидлик беришдан ҳам, у учун занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Аксинча, хушхабар учун бошингга тушаётган қийинчиликларга, Аллоҳнинг қудрати ёрдамида дош бер.  У бизни қутқариб, ишларимиз учун эмас, балки Ўз нияти ва инояти сабабли муқаддас бўлишга даъват этди. Бу иноят азалий вақтларданоқ бизларга Исо Масиҳ орқали кўрсатилди. 10  Энди эса бу иноят Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг ошкор этилиши орқали намоён бўлди. Исо ўлимни бартараф этиб, хушхабар орқали ҳаётга ва чиримасликка қандай эга бўлиш кераклигини ойдинлаштирди. 11  Ушбу хушхабар учун мен воиз, ҳаворий ва устоз этиб тайинланганман. 12  Ана шу сабабдан мен бу қийинчиликларни бошдан кечириб, ҳеч уялмайман. Чунки мен Худога ишонаман ва аминманки, Унга ишониб топширилган ҳамма нарсани У ҳукм кунигача ҳимоя қилишга қодир. 13  Сен эса Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган имон ва муҳаббат билан мендан эшитган соғлом сўзларнинг намунасини маҳкам ушла. 14  Сенга ишониб топширилган хазинани, ичимизда бўлган муқаддас руҳ ёрдамида асрагин. 15  Осиёдагиларнинг* ҳаммаси мендан юз ўгирганини биласан. Уларнинг қаторида Пигел ва Эрмоген ҳам бор. 16  Раббимиз Онисифорнинг уйидагиларга раҳм-шафқат кўрсатсин, чунки у ёнимга келиб, тез-тез кўнглимни кўтариб турарди ва занжирбандлигимдан уялгани йўқ. 17  Аксинча, Римга келганида у тиришқоқлик билан мени излаб топди. 18  Ҳукм кунида Раббимиз Яҳова унга раҳм-шафқат кўрсатсин. Зеро Эфесда қилган хизматлари ҳақида ўзинг яхши биласан.

Изоҳлар

Ёки «инъомни алангалатиб тур».
Рим империясининг Кичик Осиёдаги вилояти.