Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

2 Салоникаликларга 3:1–18

3  Хулласи калом биродарлар, биз учун ибодат қилинглар, токи сизларда ҳам бўлганидек, Яҳованинг каломи биз орқали тез тарқалиб, улуғлансин.  Шунингдек, хавфли ва ярамас одамлардан халос бўлишимиз учун ибодат қилинглар, зеро ҳаммада ҳам имон йўқ.  Аммо Ҳазратимиз ишончли ва у сизларни мустаҳкамлаб, ёвуз Шайтондан ҳимоялайди.  Устига-устак, сизларга буюрган нарсаларни бажараётганингизга ва бажо келтиришингизга Ҳазратимизнинг издошлари сифатида ишончимиз комил.  Ҳазратимиз бундан буён ҳам юракларингизни тўғри йўналтирсин, яъни сизлар Худони севиб, Масиҳ ҳаққи сабр-бардошни намоён этинглар.  Биродарлар, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг номи билан сизларга буюрамиз: тартибни бузаётган ҳамда биздан олган нарсаларга* амал қилмаётган ҳар бир биродардан узоқлашинг.  Бизга қандай тақлид қилишингиз кераклигини ўзларингиз ҳам биласизлар. Боиси, биз сизларда тартибни бузаётганлар каби йўл тутмаганмиз.  Ҳеч кимнинг нонини текин емаганмиз. Кўп сарф-харажат қилиб, сизлардан бирон кишига оғирлигимиз тушмаслиги учун туну кун тер тўкиб меҳнат қилардик.  Буни бирон нарса олишга ҳаққимиз йўқлиги учун эмас, балки сизлар бизга эргашинглар, дея ўзимизни сизларга ўрнак қилиб кўрсатганмиз. 10  Тағин сизлар билан бўлганимизда, шундай буйруқ ҳам берган эдик: «Ишламаган — тишламасин». 11  Биз бўлса, баъзиларингиз умуман ишламай, тартибни бузиб, нуқул бошқаларнинг ишларига аралашаётганини эшитяпмиз. 12  Бундайларга Ҳазрати Исо Масиҳ номидан шундай деб буюриб, панд-насиҳат беряпмиз: улар тинч ишлаб, пешона тери билан топган нонни есинлар. 13  Сиз эса биродарлар, яхшилик қилишдан чарчаманглар. 14  Борди-ю, бирор киши бу мактубда ёзган сўзларимизга риоя қилмаса, уни кўз остига олиб қўйиб, у билан муносабатни узинглар, токи у уялсин. 15  Бироқ уни душман деб ҳисобламанглар, аксинча, унга биродардек насиҳат қилинглар. 16  Тинчлик ато этаётган Ҳазратимиз сизларга ҳар нарсада доимо тинчлик берсин. Илоё, Ҳазратимиз сизлар билан бирга бўлсин. 17  Мен Павлус, бу саломимни ўз қўлим билан ёзяпман. Менинг ёзиш услубим шунақа, буни ҳар бир хатим тасдиқлайди. 18  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «урф-одатларга».