Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Салоникаликларга 2:1-17

2  Биродарлар, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳозир бўлишига ҳамда биз у билан бирга тўпланадиган вақтга нисбатан сизлардан илтимосимиз бор:  «Яҳованинг куни аллақачон келган»,— деган сўзлардан, Худодан келгандай кўринган хабардан ҳамда оғзаки хабардан ёки биз ёзгандек туюлган мактубдан ҳаяжонга тушиб, фикрларингиз тезда ўзгариб қолишига йўл қўйманг.  Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан аврамасин, чунки муртадлик* пайдо бўлмагунча ва қонунсиз одам, яъни ҳалокат ўғли ошкор бўлмагунча, ўша кун келмайди.  У душман бўлиб, «худо» деб аталганлардан ёки эҳтиромга лойиқ ҳисобланган барча нарсадан ўзини юқори қўяди, ҳатто ўзини худо қилиб кўрсатиб, Тангрининг маъбадида ўтиради.  Эсингизда бўлса, мен сизлар билан бўлганимда, буларни сизларга айтиб турардим.  Қонунсиз одам белгиланган вақтда ошкор бўлмагунча, унга нима тўсқинлик қилишини энди сизлар биласизлар.  Аслини олганда, ушбу қонунсизликнинг сири ҳозир амал қилмоқда, лекин унга тўсқинлик қилувчи йўқ бўлмагунча бу сир амал қилади.  Ўшанда қонунсиз одам ошкор бўлади. Аммо Ҳазрати Исонинг ҳозир бўлиши аниқ бўлганда, у ўзининг оғзидан чиққан нафаси билан уни ўлдириб, йўқ қилади.  Бироқ қонунсиз одамнинг ҳозир бўлишини қўллаб-қувватлайдиган Шайтон ҳар қандай қудратли ишлар, сохта аломатлар, ғаройиботлар, 10  адолатсизлик ҳамда турли ёлғонлар билан ҳалок бўладиганларни йўлдан оздиради. Бу кишилар нажотга олиб борувчи ҳақиқатни севмаганлари учун жазоланишади. 11  Шу боис Худо, улар ёлғонга ишонишлари учун, уларга янглиш фикр таъсир қилишига йўл қўйяпти. 12  Шундай қилиб, ҳақиқатга ишонмай, адолатсиз ишлардан завқланишгани учун, уларнинг барчаси ҳукм қилинди. 13  Эй Яҳова севган биродарлар, биз сизлар учун Аллоҳга доим миннатдорчилик билдиришга бурчлимиз. Сабаби, Худо азалдан қутқарилишингиз учун Ўз руҳи билан сизларни муқаддас қилиб, ҳақиқатга бўлган имонингиз асосида танлади. 14  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигига эга бўлишингиз учун, у сизларни биз эълон қилаётган хушхабар орқали даъват этди. 15  Шундай экан, биродарлар, маҳкам туриб, оғзаки ёки мактуб орқали биздан ўрганган нарсаларга* риоя қилинглар. 16  Ҳазратимиз Исо Масиҳ ва бизни севиб, Ўз инояти орқали абадий тасалли ҳамда ажойиб умид ато этган Отамиз Худо 17  юракларингизга тасалли берсин ва ҳар қандай эзгу иш ҳамда сўзда қўллаб-қувватласин.

Изоҳлар

Худога қарши исёнкорлик.
Сўзма-сўз «урф-одатларга».