Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Салоникаликларга 1:1-12

1  Отамиз Худо ва Ҳазратимиз Исо Масиҳ билан бирликда бўлган салоникаликлар жамоатига Павлус, Силван* ва Тимўтийдан:  Отамиз Худонинг ва Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.  Биродарлар, сизлар учун ҳамиша Худога шукрлар айтишга бурчлимиз. Бундай қилиш тўғри, чунки имонингиз борган сари мустаҳкамланиб, ҳар бирингизнинг ҳамда барчангизнинг ўзаро севгиси ортиб бормоқда.  Сизлар бошдан кечираётган таъқиблар ва қийинчиликларга қарамай, сабр-бардошли бўлиб, имонингизни сақлаб келаётганингиз учун, Тангрининг жамоатларида сизлар билан фахрланяпмиз.  Булар эса Худонинг адолатли ҳукмидан далолат беряпти. Шу йўсин, Худонинг Шоҳлиги учун азоб чекаётган сизлар ўша Шоҳликка лойиқ топиласизлар.  Аллоҳ адолат билан иш қилади. Сизларга озор берганларни У азобларга дучор қилади.  Сиз — азоб чекаётганларни эса, Ҳазрати Исо ўзининг қудратли фаришталари билан осмондан ошкор бўлганда, биз билан бирга роҳат-фароғатга эриштиради.  У ёнаётган ўт ичида келиб, Худони танимаганлардан ҳамда Ҳазратимиз Исо ҳақидаги хушхабарга итоат этмаганлардан ўч олади.  Бундай кишилар Ҳазратимиздан ва унинг буюк қудратидан жудо бўлиб, абадий ҳалокат жазосига маҳкум этилишади. 10  Буларнинг барчаси, Ҳазратимиз ўзининг муқаддас кишилари билан юксалиш ҳамда имонни намоён этганларни ҳайратда қолдириш учун келганида содир бўлади. Чунки сизлар бизнинг шаҳодатимизга ишонгансизлар. 11  Аллоҳ сизларни Ўз даъватига лойиқ кўрсин, Ўз қудрати билан қилмоқчи бўлган барча яхшиликни амалга оширсин ва имон билан қилган ишларингизга муваффақият берсин, дея биз ҳамиша сизлар учун ибодат қиляпмиз. 12  Шу йўсин, Ҳазратимиз Исонинг исми сизлар орқали улуғланади, сизлар ҳам у билан биргаликда Аллоҳимизнинг ҳамда Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти билан улуғланасизлар.

Изоҳлар

Ёки «Сила».