Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Коринфликларга 6:1-18

6  Худо билан бирга меҳнат қилар эканмиз, Унинг иноятини қабул қилиб, бу иноят нима мақсадда кўрсатилганини назардан четда қолдирмасликни сизлардан илтимос қиламиз.  Зеро Аллоҳ шундай демоқда: «Мақбул вақтда сенга жавоб бердим, нажот кунида сенга ёрдам бердим». Мана, мақбул вақт келди! Мана, нажот куни келди!  Хизматимиз нуқсонсиз бўлиши учун, бирор нарсада бошқаларнинг қоқинишига сабабчи бўлмаяпмиз.  Аксинча, ҳар тарафлама ўзимизни Аллоҳнинг хизматчилари сифатида тавсия этяпмиз. Буни кўп синовларга чидашда, ғам-қайғуларда, муҳтожликда, қийинчиликларда,  калтакланганда, қамоқхоналарда, тартибсизликларда, заҳматларда, уйқусиз тунларда, овқатсиз қолган вақтларда,  шунингдек покликда, билимда, узоқ сабрлиликда, меҳрибонликда, муқаддас руҳда, иккиюзламачиликдан холи севгида,  ростгўйликда, Худонинг қудратида, ўнг ва чап қўлимизда одиллик қуролларини тутган ҳолда,  шарафланганда ва шармандаликда, ёмон отлиқ бўлганда ва яхши ном қозонганда, ҳақиқатгўй бўла туриб, ёлғончи ҳисобланганимизда,  нотанишдай кўринсак ҳам, таниш бўлганимизда, ўлаётгандай туюлсак-да, тирик юрганимиз билан, гўё жазоланаётгандай бўлсак-да, ўлимга топширилмаганимиз билан, 10  қайғули кўринсак-да, доимо қувониб юрганимиз билан, қашшоқ ҳисоблансак ҳам, кўпларни бойитаётганимиз билан, ҳеч нарсамиз йўқдек туюлса-да, ҳамма нарсага эга эканимиз билан кўрсатяпмиз. 11  Эй коринфликлар, биз сизларга очиқчасига гапирдик, бағримизни кенг очдик. 12  Биз меҳрингиздан воз кечмаяпмиз, балки сизлар ўз меҳрингизни биздан дариғ тутяпсизлар. 13  Сизларни болаларимдай кўриб гапиряпман: сизлар ҳам шундай йўл тутиб, бағрингизни кенг қилинглар. 14  Имондош бўлмаганлар билан битта бўйинтуруққа* қўшилманглар. Ахир одиллик билан қонунсизлик ўртасида қандай умумийлик бор? Ёки нур билан қоронғилик ўртасида қандай алоқа бўлиши мумкин? 15  Бундан ташқари, Масиҳ билан Шайтон* ўртасида қандай бирлик бўла олади? Ёки Ҳазратимизга ишонган киши билан унга ишонмайдиган одам орасида қандай шериклик бўлиши мумкин? 16  Шунингдек, Аллоҳнинг маъбади билан бутлар ўртасида қандай келишув бўла олади? Биз эса барҳаёт Худонинг маъбадимиз. Унинг Ўзи шундай деган: «Мен улар ичра маскан қилиб, ўрталарида юраман. Уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлишади». 17  «“Шу боис, уларнинг орасидан чиқинглар, улардан айрилиб кетинглар,— демоқда Яҳова,— ва бундан буён нопокка қўл теккизманглар”; “шунда Мен сизларни қабул қиламан”. 18  “Мен сизларга Ота бўламан, сизлар эса Менга ўғиллару қизлар бўласизлар”,— демоқда Қодир Тангри Яҳова».

Изоҳлар

Сўзма-сўз «тенг бўлмаган бўйинтуруққа».
Ёки «Белиар». Маъноси «ярамас» демакдир.