Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

2 Коринфликларга 13:1-14

13  Мана, учинчи марта ёнингизга бориш ниятидаман. Ахир «ҳар бир масала икки ёки уч гувоҳнинг сўзлари билан тасдиқланиши керак».  Гарчи мен сизлардан йироқда бўлсам-да, менинг сўзларимни гўё олдингизга иккинчи маротаба келганимдек қабул қилинглар. Хуллас, илгари гуноҳ қилиб юрганларни ҳамда бошқаларни яна бир бор огоҳлантиряпман: мабодо олдингизга борсам, аяб ўтирмайман.  Зеро сизлар, мен орқали Масиҳ гапираётганига далил излаяпсизлар. Масиҳ эса сизларга нисбатан заифликни эмас, балки ўз қудратини кўрсатади.  Чиндан ҳам у заиф аҳволда михланган эди, аммо Тангрининг қудрати билан ҳозир тирик. Худди шундай биз ҳам ҳозир у каби заифмиз, лекин Худонинг сизларга таъсир қилаётган қудрати туфайли у билан бирга яшаймиз.  Имондамисизлар ёки йўқми, ўзингизни синаб, қандай инсон эканингизни текшириб туринглар. Ёки Исо Масиҳ сизлар билан бирликда эканини билмайсизларми? У ҳолда Аллоҳнинг розилигини олмаган бўласизлар.  Биз Аллоҳнинг розилигига эга эканимизни билиб оласизлар деган умиддаман.  Ҳеч қандай ёмонлик қилманглар дея, Худога ибодат қиламиз. Аллоҳнинг розилигига эга бўлгандай кўринишимиз эмас, аксинча, сизлар яхши ишлар қилишингиз мен учун муҳимдир.  Чунки биз ҳақиқатга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз, нимаики қилсак ҳақиқат учундир.  Биз заиф, сизлар эса кучли бўлсангиз, бундан ҳамиша хурсанд бўламиз. Бунинг учун фикрингизни тўғрилаб туринглар, дея ибодат қиляпмиз. 10  Ҳазратимиз менга берган ваколатдан фойдаланиб, орангизда юрганда қаттиқ чоралар кўрмаслигим учун, бу сўзларни сизлардан йироқда бўлганда ёзяпман. Ахир, бу ваколат менга вайрон қилиш учун эмас, бунёд этиш учун берилган. 11  Хулласи калом биродарлар, хурсанд бўлиб юринглар, фикрингизни тўғрилаб туринглар, бошқалар берган тасаллини қабул қилинглар, ҳамфикр бўлиб, тинчликда яшанглар. Шунда севги ва тинчлик Худоси сизлар билан бўлади. 12  Бир-бирингизни муқаддас ўпич билан қарши олинглар. 13  Жамики муқаддас кишилар сизларга салом йўллашяпти. 14  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, Аллоҳнинг севгиси ва жамоат тариқасида сизлар фойда олаётган муқаддас руҳ барчангизга ёр бўлсин.

Изоҳлар