Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Юҳанно 5:1-21

5  Исонинг Масиҳ эканлигига ишонадиган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир ва ҳаёт Берганни севган, Унинг боласини ҳам севади.  Агар Тангрини севиб, Унинг амрларига биноан йўл тутсак, шундан Худонинг болаларини севганимизни билиб оламиз.  Аллоҳга бўлган севги Унинг амрларига риоя қилишдан иборатдир ва Унинг амрлари оғир эмас.  Зеро Худонинг фарзандлари дунёни енгишмоқда. Мана шу имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди.  Исо Худонинг Ўғли эканига ишонадиган инсондан бошқа ким ҳам дунё устидан ғалаба қозоняпти?  Исо Масиҳ сув ва қон орқали келган. У нафақат сув, балки сув ва қон орқали келган. Ва руҳ бунга гувоҳдир, чунки руҳнинг гувоҳлиги ҳақиқатдир.  Хуллас, учта гувоҳ мавжуд:  руҳ, сув ҳамда қон ва буларнинг учаласи бир-бири билан уйғун.  Тангрининг гувоҳлиги биз қабул қилаётган инсонларнинг гувоҳлигидан муҳимроқдир. Чунки бу гувоҳлик Аллоҳдандир ва У Ўғли ҳақида шаҳодат берган. 10  Худонинг Ўғлига ишонувчи ўзи учун гувоҳлик олган. Худога ишонмайдиган инсон Уни ёлғончи қилади, боиси бундай киши Тангри Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмаган. 11  Ушбу гувоҳлик қуйидагичадир: Аллоҳ бизга абадий ҳаётни ато этди ва бу ҳаёт Унинг Ўғли орқали келиб чиққан. 12  Ўғил билан бирликда бўлган киши бундай ҳаёт соҳибидир, Ўғил билан бирликда бўлмаган киши эса бундай ҳаётга эришмайди. 13  Буларни, Худо Ўғлининг исмига ишонч ҳосил қилган сизлар, абадий ҳаётга эга эканингизни билинглар, дея ёздим. 14  Биз шунда аминмизки, Аллоҳга мурожаат қилиб, Унинг иродасига мувофиқ нимаики сўрасак, У бизни эшитади. 15  У тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлишини ҳам биламиз, чунки Ундан сўраган эдик. 16  Мабодо кимдир, биродари ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётганини кўриб қолса, у учун ибодат қилиши керак ва Худо у одамга ҳаёт ато этади. Мен, ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётган киши ҳақида гапиряпман. Аммо ўлимга дучор қиладиган гуноҳ ҳам бор. Мен бундай гуноҳ борасида ибодат қилиш лозимлигини айтмаяпман. 17  Ҳар қандай адолатсизлик — гуноҳдир. Лекин ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ ҳам бор. 18  Аллоҳнинг фарзанди бўлган инсон гуноҳ қилмаслиги бизга маълум. Аксинча, Худонинг Ўғли уни ҳимоялайди ва ёвуз Шайтон унга зарар етказа олмайди. 19  Биламизки, биз Худоданмиз, бутун дунё эса ёвуз Шайтоннинг ҳукмидадир. 20  Ҳақни таниб-билишимиз учун, Худонинг Ўғли келиб, бизларга ақл-заковат бахш этганидан хабардормиз. Ва биз Унинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Ҳақ билан бирликдамиз. У — ҳақиқий Худо ва абадий ҳаёт манбаидир. 21  Азиз болаларим, ўзингизни бутлардан сақланглар.

Изоҳлар