Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Юҳанно 4:1-21

4  Қадрдонларим, Худодан деб туюлган ҳар қандай хабарга ишонаверманглар, балки улар Аллоҳдан эканлигини текшириб кўринглар. Чунки дунёда кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлган.  Тангри томонидан илҳомлантирилган хабарни бундай билиш мумкин: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан олган ҳар қандай хабар Худодандир.  Исони тан олмайдиган ҳар бир хабар эса Худодан эмас, балки пайдо бўлиши кераклигини сиз эшитган дажжолдан ва айни пайтда у дунёдадир.  Азиз болалар, сизлар Аллоҳнинг фарзандларисиз ва бундай одамларни енгдингиз, чунки сизлар билан бирликда бўлган Худо, дунё билан бирликда бўлган Иблисдан устундир.  Улар бу дунёдан, ана шунинг учун гаплари ҳам дунёга оид ва дунё уларга қулоқ солади.  Биз Аллоҳданмиз. Худони таниб-билган бизни тинглайди, Тангридан бўлмаган эса бизни тингламайди. Шу йўсин, хабар чин ёки сохта эканини аниқлаяпмиз.  Азизларим, бир-биримизни севишни бас қилмайлик, зеро севги Худодандир. Севадиган киши Аллоҳнинг фарзандидир ва Тангрини таниб-билмоқда.  Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир.  Тангрининг муҳаббати бизга шунда ошкор бўлдики, Худо ягона Ўғлини дунёга юборди, токи биз у орқали ҳаётга эга бўлайлик. 10  Муҳаббат — биз Худони севдик дегани эмас, аксинча У бизни севиб, гуноҳларимиз учун Ўғлини яраштирувчи қурбонлик сифатида юборганидадир. 11  Қадрдонларим, агар Худо бизни шунчалик севган бўлса, унда биз ҳам бир-биримизни севишга бурчлимиз. 12  Аллоҳни ҳеч ким ҳеч қачон кўрган эмас. Агар бир-биримизни севсак, Худо биз билан бўлиб, Унинг муҳаббати бизда камол топади. 13  У руҳини бизга ато этганидан биз У билан бирликда ва У биз билан бирликда эканини билиб оламиз. 14  Ота Ўз Ўғлини Қутқарувчи сифатида юборганини ўзимиз кўриб, шоҳидлик беряпмиз. 15  Кимки Исо Масиҳни Худонинг Ўғли деб тан олса, Худо у билан ва у Тангри билан бирликда бўлади. 16  Ўзимиз Худонинг бизга бўлган муҳаббатини таниб-билиб, ишонч ҳосил қилдик. Худо севгидир. Севгини ҳамиша намоён этадиган киши Аллоҳ билан ва Аллоҳ у билан бирликдадир. 17  Севги орамизда баркамол бўлиб боргани учун, ҳукм кунида жасорат билан гапира оламиз. Чунки биз ҳам бу дунёда Масиҳ кабидирмиз. 18  Севгида қўрқув йўқ, аксинча комил муҳаббат қўрқувни қувиб чиқаради, негаки қўрқув кишанлаб қўяди. Шунинг учун қўрқув остида бўлганнинг севгиси камолотга эришмаган. 19  Худо бизни биринчи севгани учун, биз Уни севамиз. 20  Агарда бирон ким: «Мен Худони севаман»,— деса-ю биродаридан нафратланса, у ёлғончидир. Ахир кўриб турган биродарини сева олмаса, кўрмаган Худони қандай сева олади? 21  Ундан олган амр қуйидагичадир: Худони севадиган киши биродарини ҳам севиши даркор.

Изоҳлар