Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

1 Юҳанно 3:1–24

3  Қаранглар, Аллоҳнинг болалари дея номланишимиз учун, Ота бизга қандай севги намоён этган ва биз чиндан ҳам Унинг фарзандларимиз. Дунё Худони таниб-билмагани сабабли бизни ҳам билмайди.  Азизларим, биз энди Аллоҳнинг фарзандларимиз, аммо келажакда қандай бўлишимиз ҳали ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Худо ошкор бўлганда, Унга ўхшаган бўламиз, чунки У қандай бўлса Уни шундайлигича кўрамиз.  Унга умид боғлаган ҳар ким ўзини Масиҳ каби пок қилади.  Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунсизларча йўл тутади, шунинг учун гуноҳ — қонунсизликдир.  Шунингдек, Исо гуноҳларимизни бартараф қилиш учун келганини биласизлар, унда эса гуноҳ йўқ.  У билан бирликда бўлган ҳар бир одам гуноҳ қилмайди. Гуноҳ қилувчи эса уни на кўрган, на таниб-билган.  Азиз болалар, сизларни ҳеч ким йўлдан адаштирмасин. Адолатли йўл тутувчи киши Исо сингари одилдир.  Гуноҳ қилувчи эса Иблисдандир, чунки Иблис азалдан гуноҳ қилиб келмоқда. Худонинг Ўғли эса Иблиснинг ишларини барбод қилиш ниятида келган.  Худонинг фарзанди гуноҳ қилмайди, сабаби унда Аллоҳнинг муқаддас руҳи* бор. Аллоҳнинг фарзанди бўлгани учун у гуноҳ қила олмайди. 10  Худонинг ва Иблиснинг болаларини шундан билса бўлади: тўғри иш қилмайдиган ва биродарини севмайдиган, Аллоҳдан эмас. 11  Бошидан сиз эшитган хабар қуйидагичадир: бир-биримизни севишимиз даркор. 12  Ёвуз Шайтондан бўлган ва укасини ўлдирган Қобилга ўхшамайлик. Нима учун у укасини ўлдирди? Боиси шуки, унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса одил эди. 13  Биродарларим, дунё сиздан нафратланса, ҳайрон қолманглар. 14  Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларни севамиз. Биродарларни севмайдиган эса ўлим ҳолатидадир. 15  Биродаридан нафратланадиган ҳар бир киши — қотил. Ҳеч бир қотил эса абадий яшамаслиги сизларга аёндир. 16  Исо Масиҳ бизлар учун жонини бергани туфайли, муҳаббат нима эканини билиб олдик. Шундай экан, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз. 17  Агар кимдир фаровон ҳаёт кечириб, биродарини муҳтожликда кўрса-ю, унга раҳм-шафқат намоён этишдан бош тортса, у ҳолда у Худони қандай қилиб севсин? 18  Севикли болаларим, келинг, бир-биримизни сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва самимийлик ила севайлик. 19  Шу тариқа ҳақиқат тарафида эканимизни билиб оламиз. Ҳатто қалбларимиз бизни нимада ҳукм қилмасин, 20  қалбларимизни Унинг севгисига ишонтирамиз. Зеро Худо қалбимиздан улуғ ва Унга ҳар нарса аён. 21  Азизларим, агар қалбларимиз бизни айбламаса, Аллоҳ билан бемалол гаплаша оламиз. 22  Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, назарида маъқул бўлган ишларни қиляпмиз. 23  Унинг амри қуйидагичадир: Ўғли Исо Масиҳ номига ишонч ҳосил қилиб, у бизга буюрганидек, бир-биримизни севишимиз лозим. 24  Унинг амрларини бажо этган у билан бирликда, у ҳам бундай киши билан бирликда бўлади. У билан бирликда эканимизни эса бизга ато этган руҳ ёрдамида билиб олмоқдамиз.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғи».