Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Юҳанно 2:1-29

2  Азиз болаларим, ҳеч қандай гуноҳ қилманглар, дея буларни сизларга ёзяпман. Мабодо кимдир гуноҳга қўл урса, Отамиз ёнида одил ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор.  У нафақат бизнинг, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун Худо билан яраштирувчи қурбонликдир*.  Агар Исонинг* амрларига риоя этсак, уни таниб-билган бўламиз.  Кимки: «Мен уни биламан» — деса-ю, унинг амрларига амал қилмаса, бундай киши ёлғончи ва унда ҳақиқат йўқдир.  Унинг амрларини бажо келтираётган кишининг эса, Худога бўлган севгиси чиндан ҳам камолотга етган. Шу тариқа у билан бирликда эканимизни билиб оламиз.  «У билан бирликдаман» — деб айтадиган киши, Исо каби йўл тутиши шарт.  Азизларим, мен сизларга янги амр эмас, сизлар азалдан билган қадимги амрни ёзяпман. Ушбу қадимги амр сизлар эшитган каломдир.  Шунга қарамай, Исо ҳам, сизлар ҳам риоя этган янги амрни сизларга ёзяпман. Чунки қоронғилик ўтиб, ҳақиқий нур порламоқда.  Кимки: «Нурда юрибман» — деса-ю, ўз биродаридан нафратланса, у ҳалигача қоронғиликдадир. 10  Биродарини севадиган инсон нурда юрган бўлади ва ҳеч нарса уни қоқинтирмайди. 11  Аммо биродаридан нафратланадиган киши қоронғиликда бўлиб, зулматда юрибди. Қоронғилик кўзини кўр қилгани сабабли, у қаерга кетаётганини билмайди. 12  Қадрдон болаларим, гуноҳларингиз унинг исми ҳаққи кечирилгани учун сизларга ёзяпман. 13  Оталар, сизларга ёзяпман, зеро сизлар азалдан мавжуд бўлган шахсни билиб олдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман, чунки сизлар ёвуз Шайтон устидан ғолиб чиқдингизлар. Болалар, сизларга ёзяпман, негаки сизлар Отани таниб-билдингизлар. 14  Оталар, сизларга ёзяпман, чунки сизлар қадимдан бор бўлган шахсни билдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман, негаки бақувватсизлар ҳамда Аллоҳнинг каломи дилингиздадир ва сизлар ёвуз Шайтонни енгдингизлар. 15  Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёни севса, унинг қалбида Отага бўлган севги йўқ. 16  Зеро дунёдаги бор нарса — тана нафси, ҳирсли кўзлар ва ўз мол-мулки билан мақтаниш — Отадан эмас, бу дунёдандир. 17  Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади, Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди. 18  Болаларим, бу сўнгги вақтдир. Сизлар дажжол келаётганини эшитгансизлар ва ҳатто ҳозир кўп дажжоллар пайдо бўлган. Шунинг учун бу сўнгги вақт эканини биламиз. 19  Улар бизнинг орамиздан чиқишган, аммо бизга ўхшамас эдилар. Ахир бизга ўхшашганида эди, биз билан қолишарди. Лекин ҳамма ҳам биздек эмаслиги билиниши учун, орамиздан чиқишди. 20  Сизлар Муқаддас Худо тарафидан танлангансизлар ва барчангиз билимга эгасизлар. 21  Сизлар ҳақиқатни билмаганингиз учун эмас, билганингиз учун ёзяпман; ҳақиқатдан ҳеч қанақа ёлғон келиб чиқмайди. 22  Исонинг Масиҳ эканини рад этаётган киши ёлғончи бўлмаса, унда ким ёлғончи? Отани ва Ўғилни инкор этган дажжолдир. 23  Ўғилни рад этганнинг Отаси ҳам йўқ. Ўғилни тан олганнинг эса Отаси ҳам бор. 24  Сизларга келганда, азалда эшитганингизни дилингизда сақланглар. Агар азалда эшитганингиз қалбингизда сақланса, Ўғил ҳамда Ота билан бирликда бўласизлар. 25  Бундан ташқари, Аллоҳнинг Ўзи* ваъда қилганидай, абадий ҳаётга эга бўласизлар. 26  Буларни, сизларни аврашга уринаётганлар борлиги учун ёзяпман. 27  Сизларга келсак, Худо сизларни Ўз руҳи орқали танлади, бу руҳ эса ичингиздадир ва кимдандир таълим олишга муҳтож эмассиз. Руҳ ила танланганингиз сохта эмас, ҳақиқий ва у сизларга барча нарсани ўргатади. Шу боис, руҳ сизларга ўргатганидай, сизларни танлаган билан бирликда қолинглар. 28  Азиз болаларим, у ошкор бўлганида ишонч билан гапира олишимиз ва ҳозир бўлганида уятга қолиб ундан айрилмаслигимиз учун, у билан бирликда қолинглар. 29  Агар унинг одиллигини англасангиз, адолатли йўл тутган ҳар ким унинг фарзанди эканини ҳам тушунасизлар.

Изоҳлар

Ёки «бутун дунёнинг гуноҳларини қоплайдиган қурбонликдир».
Сўзма-сўз «унинг».
Сўзма-сўз «унинг ўзи».