Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Юҳанно 1:1–10

1  У азалдан бор эди, у ҳақда эшитганмиз, кўзларимиз билан кўрганмиз, диққат билан томоша қилиб, қўлларимиз билан сезганмиз. У — ҳаёт каломидир.  (Дарҳақиқат, ҳаёт ошкор бўлди; Отанинг ёнида бўлган ва бизга ошкор этилган ўша абадий ҳаётни кўрдик. У ҳақда шоҳидлик бериб, уни сизларга билдирмоқчимиз.)  Токи бизлар билан ҳамжиҳат бўлишингиз учун, кўрганимиз ва эшитганимиз тўғрисида сизларга айтиб беряпмиз. Бунинг устига, ҳамжиҳатлигимиз Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир.  Буларни севинчимиз камол топиши учун ёзяпмиз.  Унинг ўзидан эшитган ва сизларга эълон қилаётган хабаримиз шуки, Аллоҳ — нур ва Унда қоронғилик йўқдир.  Агар биз: «У билан ҳамжиҳатмиз» — десак, ўзимиз эса қоронғиликда юрсак, биз ёлғон гапириб, ҳақиқатга қарши йўл тутган бўламиз.  Аммо Худо нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, унда ўзаро ҳамжиҳат бўламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади.  Борди-ю: «Гуноҳимиз йўқ» — десак, янглишган бўламиз ва бизда ҳақиқат йўқ.  Агарда гуноҳларимизда иқрор бўлсак, Аллоҳ гуноҳларимизни кечириб, бизни барча адолатсизликдан поклайди, чунки У содиқ ва одилдир. 10  Лекин: «Гуноҳ қилмадик» — деб айтсак, Худони ёлғончи қилган бўламиз ва Унинг каломи қалбимизда жой олмайди.

Изоҳлар