Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Тимўтийга 3:1-16

3  Тўғри айтилган. Кимки нозир* бўлишга интилса, у яхши ишни орзу қилган бўлади.  Фақат нозир қусурсиз, бир хотинли, ҳар нарсада меъёрини биладиган, ақли расо, тартибли, меҳмондўст*, таълим беришга қобилиятли,  ичиб олиб жанжал қилмайдиган*, бошқаларни урмайдиган, аксинча, мулоҳазали* бўлиб, урушқоқ ҳамда пулпараст эмас,  уйдагиларини яхши бошқара оладиган, тўла жиддият билан фарзандларини бўйсундира оладиган,  (ахир одам уйдагиларини бошқаришни билмаса, унда Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?)  яқинда имонга кирган бўлмасин, яна мағрурланиб, Иблисга чиқарилган ҳукм остида қолмасин.  Бундан ташқари, у айбловларга йўлиқиб, Иблиснинг тузоғига тушмаслиги учун, атрофдаги одамлар олдида яхши номга эга бўлиши керак.  Худди шундай, жамоат хизматкорлари* ҳам жиддий, иккиюзламачи эмас, шаробга ружу қўймайдиган, ҳаром йўл билан фойда кўришга интилмайдиган,  имонимизнинг муқаддас сирини тоза виждон билан сақлайдиган бўлиши даркор. 10  Хуллас, бундай кишиларнинг яроқлилиги синалсин. Агар улар беайб бўлишса, унда хизмат қилишсин. 11  Шунингдек, аёллар ҳам жиддий, туҳматчи эмас, ҳар нарсада меъёрини биладиган, ҳар нарсада ишончли бўлишлари лозим. 12  Жамоат хизматкорлари бир хотинли, болаларини ва уйдагиларини яхши бошқара оладиган бўлишсин. 13  Зеро хизматларини яхши бажарадиганлар ўзлари учун яхши обрў орттириб, Исо Масиҳга бўлган имон ҳақида бемалол гапира олишади. 14  Яқинда ёнингга боришга умид қилсам-да, буларни сенга ёзяпман. 15  Борди-ю кечиксам, ҳақиқатнинг устуни ва таянчи, барҳаёт Аллоҳнинг жамоати бўлмиш Худонинг уйида қандай йўл тутиш кераклигини билгин. 16  Дарҳақиқат, художўйликнинг муқаддас сири ниҳоятда улуғ: «У инсон сифатида келди, Аллоҳ уни одил деб эълон қилди, фаришталарга аён бўлди, халқлар ичра ваъз қилинди, дунёда унга ишонч ҳосил қилинди, Тангри уни шон-шараф билан қабул қилди».

Изоҳлар

Луғатга қ.
Сўзма-сўз «ўзгаларни севувчи».
Сўзма-сўз «майхўр».
Сўзма-сўз «ён берадиган».
Луғатга қ.