Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Тимўтийга 2:1-15

2  Авваламбор, мен сизларга ҳар турли инсонлар учун илтижолар, ибодатлар, ўтинчлар ва шукроналар айтишингизни насиҳат қиламан.  Ҳа, бундан буён ҳам ҳар соҳада художўйлик ва жиддийлик билан сокин ҳаёт кечиришимиз учун, подшоҳлар ва юқори мавқега эга кишилар учун ибодат қилинглар.  Шундай йўл тутиш Қутқарувчимиз Аллоҳнинг назарида яхши ва ёқимлидир.  Чунки У, ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди.  Худо ягона ва Худо билан инсонлар орасидаги воситачи ҳам ягонадир. Бу одам, Исо Масиҳдир.  У ўзини ҳамма инсонлар учун муносиб тўлов сифатида берди. Вақти келганда бу ҳақда шоҳидлик берилиши лозим.  Айнан шу шоҳидлик учун, мен бошқа халқларга имон ҳамда ҳақиқатни ўргатиш мақсадида воиз ва ҳаворий этиб тайинланганман. Мен ростини айтяпман, алдаётганим йўқ.  Шу сабабли, сизлар биргаликда йиғиладиган жойларда Худога садоқатли эркаклар қўлларини кўтариб, ғазаб ва баҳсларсиз ибодат қилишларини хоҳлайман.  Худди шундай, аёллар ҳам ўзларини турли хил ўрилган сочлар, олтин, марваридлар ва қимматбаҳо либослар билан эмас, балки покиза кийим, ор-номус ва фаҳм-фаросат билан, 10  худотарс аёлларга муносиб равишда, хайрли ишлари билан безашларини истайман. 11  Аёл тўла итоаткорлик билан сукут сақлашни ўргансин. 12  Аёлларга таълим беришга ҳам, эркаклар устидан ҳукмронлик қилишга ҳам рухсат этмайман, аксинча, улар сукутда бўлсинлар. 13  Чунки аввал Одамато, кейин Момоҳаво яратилган. 14  Бундан ташқари Одамато эмас, балки хотин алданган. У тамомила ёлғонга берилиб, гуноҳга қўл урган. 15  Бироқ хотинлар фаҳм-фаросат билан имонини, севгисини ва муқаддаслигини сақлашсагина, она бўлиш уларни ҳимоялайди.

Изоҳлар