Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Тимўтийга 1:1-20

1  Нажоткоримиз Аллоҳнинг ҳамда умидимиз Исо Масиҳнинг буйруғи билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси* бўлган Павлусдан,  имон йўлидаги ўғлим Тимўтийга: Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан сенга иноят, раҳм-шафқат ва тинчлик бўлсин.  Мен Македонияга отланаётганимда сени Эфесда қолишга ундаганимдай, энди ҳам ундаяпман. Боиси, у ердаги баъзи кишиларга сохта таълимотларни ёймасликларини буюр.  Улар уйдирмалар ва насабномалар устидан изланиш олиб бориш билан бошларини қотирмасинлар. Буларнинг ҳеч фойдаси йўқ, аксинча имонни мустаҳкамлаш учун Худо берган нарсаларни тарқатишнинг ўрнига, изланишни талаб қиладиган саволларни туғдиради.  Бундай буйруқнинг мақсади — чин юракдан, пок виждондан ва риёдан холи имондан келиб чиққан севгидир.  Баъзи кишилар бу нарсалардан четга чиқиб, қуруқ гапларга берилишди.  Улар қонун муаллимлари бўлишни исташади-ю, лекин нима гапираётганларини ва нимани таъкидлаётганларини тушунишмайди.  Қолаверса, агар Таврот қонуни тўғри қўлланилса, у яхши эканини биламиз.  Маълумки, қонун одил инсонлар учун эмас, аксинча қонунсизу итоатсиз, худосизу гуноҳкор, меҳр-иноятсизу муқаддас нарсаларни булғайдиган, ота-онасини ўлдирадиган, қотиллар, 10  зинокорлар, эркаклар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар, одам ўғирлайдиганлар, ёлғончилар, қасам бузувчилар ва соғлом таълимотга зид иш қилганлар учун берилган. 11  Бу соғлом таълимот бахтиёр Тангрининг менга ишониб топширган улуғвор хушхабарига уйғундир. 12  Менга куч ато этган Ҳазратимиз Исо Масиҳдан миннатдорман, чунки у мени ишончли ҳисоблаб, хизматга тайинлади. 13  Гарчи мен илгари шаккок, қувғин қилувчи ва сурбет бўлган бўлсам-да, менга раҳм-шафқат кўрсатилди. Сабаби, мен хабарсиз юрганим учун имонсизларча йўл тутганман. 14  Аммо Раббимизнинг инояти, имон ва Исо Масиҳ намоён этган севги менда ниҳоятда кўпайди. 15  Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди, деган сўзлар ишончли ва тўлиқ қабул қилинишга лойиқдир. Ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман. 16  Лекин менга раҳм-шафқат кўрсатилди. Негаки, менинг ўзгача вазиятимда Исо Масиҳнинг кўрсатган узоқ сабрлилиги, унга ишониб абадий ҳаётга эришадиганларга ўрнак бўлсин. 17  Абадият Подшоҳи, ўлмас, кўринмас, танҳо Аллоҳга тоабад улуғворлик ва шон-шараф бўлсин. Омин. 18  Бу буйруқни, ўғлим Тимўтий, сенга ишора қилган башоратларга кўра беряпман. Боиси, булар туфайли сен яхши жанг қилиб, 19  имонингни йўқотмайсан, виждонингни тоза сақлай оласан. Айримлар виждонини сотишгани учун, уларнинг имонлари кема сингари ҳалокатга учради. 20  Именей ва Александр уларнинг қаторидадир. Мен уларни Шайтоннинг қўлига топширдим*. Токи улар жазодан сабоқ олиб, Худони ҳақоратлашмасин.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Яъни, улар жамоатдан четлатилди.