Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Салоникаликларга 5:1-28

5  Биродарлар, вақт ва муддатларга келсак, улар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ.  Ўзларингиз ҳам яхши биласизларки, Яҳованинг куни ўғри тунда келганидек келади.  Одамлар: «Тинчлик ва хавфсизлик!» — деб айтиб юришганда, ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутиб қолганидек, ногаҳон улар ҳалокатга дучор бўлишади. Улар сира қочиб қутула олишмайди.  Лекин сиз биродарлар, ўша кун тўсатдан келганда унинг қўлига тушмайсизлар, сабаби сиз ўғрилар каби қоронғиликда эмассизлар.  Зеро сизлар нур ва кундузнинг ўғилларисизлар. Бизлар на тунга, на зулматга тегишлимиз.  Хуллас келинглар, бошқаларга ўхшаб ухламайлик, аммо ҳушёр туриб, сергакликни сақлайлик.  Ухлаётганлар одатда тунда ухлашади ва ичиб олганлар одатда кечаси маст бўладилар.  Аммо биз кундузга тегишли бўлганлар, келинглар, ҳушёрликни сақлаб, имон ва муҳаббат совутини, нажот умидини дубулғадек кийиб юрайлик.  Боиси, Тангри бизни Ўзининг қаҳрига мубтало қилиш учун эмас, аксинча, Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали қутқарилиш учун танлади. 10  Исо Масиҳ бизни деб ўлган экан, ҳушёрмизми, уйқудамизми, биз ҳамиша у билан яшашимиз керак. 11  Шу сабабли, ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бир-бирингизга тасалли бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар. 12  Биродарлар, орангизда қунт билан меҳнат қилаётганларни, Ҳазратимизнинг ишида сизларни бошқараётганларни ҳамда сизларга насиҳат бераётганларни қадрлашингизни илтимос қиламиз. 13  Шунингдек, бажараётган ишлари учун уларни ҳурмат қилиб, севинглар. Ўзаро тинч-тотув яшанглар. 14  Биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз: тартибни бузаётганларга панд-насиҳат қилинглар, руҳи тушганларга тасалли беринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳамма одамларга узоқ сабрли бўлинглар. 15  Ҳеч бир киши ёмонлик эвазига ёмонлик қайтармасин, аксинча бир-бирингизга ҳамда бошқаларга яхшилик қилишга интилинглар. 16  Доимо хурсанд бўлинглар. 17  Тинмай ибодат қилинглар. 18  Ҳар нарса учун миннатдорчилик билдиринглар. Чунки Исо Масиҳнинг издошлари бўлган сизларга нисбатан Аллоҳнинг иродаси шудир. 19  Худонинг руҳи сизларда амал қилишига тўсқинлик қилманглар*. 20  Башоратларга бепарво бўлманглар. 21  Ҳар нарсани текшириб кўриб, яхшисига ёпишиб олинглар. 22  Ҳар қандай ёмонликдан ўзингизни четга тортинглар. 23  Тинчлик Худоси сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайти давомида руҳингиз, жонингиз ва танангиз ҳар томонлама бенуқсон бўлиб қолсин. 24  Сизларни даъват этган Аллоҳ ишончлидир ва У буни қилади. 25  Биродарлар, бундан буён ҳам биз учун ибодат қилинглар. 26  Барча биродарларни муқаддас ўпич билан қарши олинглар. 27  Бу мактубни барча муқаддас биродарларга ўқиб бериш масъулиятини Ҳазратимиз олдида зиммангизга юклайман. 28  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «руҳнинг алангасини ўчирманглар».