Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Салоникаликларга 4:1-18

4  Хуллас, биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай йўл тутишингиз кераклиги ҳақида биздан таълим олдингизлар ва сизлар шундай ҳаёт кечиряпсизлар ҳам. Фақат бундан буён ҳам тўла равишда шундай қилишда давом этишингизни Ҳазратимиз Исо номидан сўраймиз ва насиҳат қиламиз.  Чунки Ҳазратимиз Исо орқали сизларга қандай кўрсатмалар берганимизни биласизлар.  Аллоҳ, сизлар муқаддас бўлишингизни, яъни ўзингизни зинодан тийишингизни хоҳлайди.  Ҳар бирингиз ўз баданини* муқаддас ва шарафли тарзда бошқара билсин.  Худони билмайдиган халқларга ўхшаб шаҳватга берилманглар.  Шу йўсин, бу масалада ҳеч ким биродарига зарар етказмасин ва унинг ҳуқуқига тажовуз қилмасин. Чунки биз сизларга илгари ҳам айтиб, кенг шоҳидлик берганимиздай, Яҳова барча бу гуноҳлар учун жазолайди.  Тангри бизни ифлослик қилишга эмас, балки муқаддас бўлишга даъват этган.  Шу сабабли, кимки бу таълимотни менсимаса, инсонни эмас, аксинча сизларга муқаддас руҳни ато этган Аллоҳни менсимаган бўлади.  Биродарларни севиш ҳақида эса сизларга ёзишга ҳожат йўқ, боиси бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар. 10  Ҳа, Македонияда яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатдасизлар. Лекин биродарлар, буни янада кўпроқ қилишга сизларни рағбатлантиряпмиз. 11  Биз буюрганимиздай, осойишта яшаб, шахсий ишларингиз билан шуғулланиб, ўз қўлларингиз билан меҳнат қилишни мақсад қилиб қўйинглар. 12  Шунда ҳеч нарсага муҳтож бўлмай, атрофдагиларнинг кўзи олдида одоб билан ҳаёт кечирасизлар. 13  Бундан ташқари, биродарлар, умиди йўқ бошқа инсонлар каби қайғу чекмаслигингиз учун, ўлим уйқусида бўлганларнинг келажаги ҳақида сизларни бехабар қолдирмоқчи эмасмиз. 14  Агар Исонинг ўлиб, тирилганига ишонсак, унда Исонинг издошлари сифатида ўлим уйқусига кетганларни Аллоҳ у билан бирга бўлиш учун тирилтиришига ҳам ишонамиз. 15  Буни сизларга Яҳованинг сўзларига асосланиб айтяпмиз: Ҳазратимизнинг ҳозир бўлиш пайтида ҳаёт бўлган бизлар, ўлим уйқусида бўлганлардан олдин асло ўтиб кета олмаймиз. 16  Негаки, Ҳазратимизнинг ўзи бош фариштанинг овози билан буйруқ бериб, Худонинг карнайи билан осмондан тушади ва ўшанда Исонинг ўлган шогирдлари биринчи бўлиб тирилишади. 17  Сўнгра биз ҳаёт бўлганлар — тирик қолганлар улар билан бирга Ҳазратимизни ҳавода қаршилаш учун булутлар билан кўтариламиз ва доимо Ҳазратимиз билан бирга бўламиз. 18  Шундай экан, бу сўзлар билан бир-бирингизга тасалли беринглар.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «идишини».