Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Салоникаликларга 3:1-13

3  Сизлардан айрилганимизга чидай олмай, Афинада ёлғиз қолишни афзал кўрдик.  Шунинг учун, Масиҳ ҳақидаги хушхабарни ваъз қилаётган, Аллоҳнинг хизматчиси бўлмиш биродаримиз Тимўтийни олдингизга юбордик. У имонингизни мустаҳкамлаш учун сизларга тасалли бериб, қўллаб-қувватлайди.  Токи ушбу қайғулар дастидан бирортангизнинг имони тебранмасин. Ахир, бу нарсаларни бошдан кечиришимиз муқаррар эканлигини ўзларингиз биласизлар-ку.  Бунинг устига, ёнингизда бўлганимизда, қайғуларга дучор бўлишимиз кераклигини сизларга айтган эдик. Билганингиздек, худди шундай юз берди.  Шу сабабли, мен бунга ортиқ чидай олмай, садоқатингиз тўғрисида билиш учун, яъни Васвасачи сизларни васвасага солмадимикин ва қилган меҳнатингиз бефойда бўлмадимикин, дея Тимўтийни олдингизга юбордим.  Лекин Тимўтий сизларнинг ёнингиздан қайтиб, садоқатингиз ва севгингиз тўғрисида яхши хабар олиб келди. Шунингдек, сизлар ҳам бизни ҳамиша яхши сўзлар билан эслаётганингизни, биз сизларни кўришни орзу қилгандек, сизлар ҳам бизни кўришга интизор эканингизни гапириб берди.  Сиз ҳам биродарлар, садоқатингиз билан эҳтиёжу қайғуларимизда бизга тасалли бўлдингизлар.  Ҳазратимизнинг издошлари сифатида маҳкам турганингиз эса жонимизга ором бахш этди.  Аллоҳимиз олдида сизлар туфайли топган катта қувончимиз учун ҳамда сизлар учун Худога қандай миннатдорчилик билдирсак экан? 10  Дийдорингизни кўриб, имонингизни мустаҳкамлаш учун ундаги камчиликларни тўлдирайлик дея, кечаю кундуз зўр бериб Худога илтижо қилмоқдамиз. 11  Отамиз Худонинг Ўзи ва Ҳазратимиз Исо сизлар томон йўлимизни равон қилсин. 12  Биз сизларни қанча севсак, Ҳазратимиз Исо Масиҳ ҳам бир-бирингизга ва барча инсонларга бўлган муҳаббатингизни шунча орттириб, кўпайтирсин. 13  Токи Ҳазратимиз Исо ўзининг барча муқаддас кишилари билан ҳозир бўлганда, Отамиз Худонинг олдида қалбларингиз мустаҳкам, нуқсонсиз ва муқаддас бўлсин.

Изоҳлар