Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Салоникаликларга 1:1-10

1  Отамиз Худо ва Ҳазратимиз Исо Масиҳ билан бирликда бўлган салоникаликлар жамоатига Павлус, Силван* ва Тимўтийдан: Худонинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.  Ҳар сафар ибодатларимизда сизларни тилга олганимизда, Аллоҳга шукроналар айтамиз.  Чунки имон билан қилаётган ишларингиз, севгига асосланган меҳнатингиз ҳамда Отамиз Худо ва Ҳазратимиз Исо Масиҳга бўлган умидингиз туфайли намоён этаётган сабр-бардошингиз доимо ёдимиздадир.  Тангри севган биродарлар, У сизларни танлаб олганини биламиз.  Ахир биз сизларга хушхабарни ваъз қилганимизда, уни нафақат сўзлар билан, балки куч, муқаддас руҳ ва мустаҳкам ишонч билан етказган эдик-ку. Манфаатингиз учун қандай йўл тутганимиздан ўзларингиз ҳам хабардорсизлар.  Сизлар кўплаб қийинчиликларга қарамай, Аллоҳнинг каломини муқаддас руҳ ато этган қувонч билан қабул қилиб, бизга ва Ҳазратимизга тақлид қила бошладингизлар.  Шу тариқа сизлар Македония ва Ахая вилоятларидаги барча имонлиларга ўрнак бўлдингизлар.  Яҳованинг каломи сизлар орқали нафақат Македония ва Ахая вилоятларига тарқалди, балки ҳар ердаги одамлар Тангрига бўлган имонингиз ҳақида эшитишди. Шунинг учун бирор нарса гапиришимизга ҳожат йўқ.  Чунки қандай қилиб илк бор олдингизга келганимизни ҳамда барҳаёт ва ҳақ Аллоҳнинг қуллари бўлиш учун сизлар қай тарзда бутларингизни рад этиб, Худога қайтганингизни уларнинг ўзлари айтиб беришмоқда. 10  Сизлар Тангрига қайтиб, тирилтирган Ўғлининг, яъни Исонинг осмондан келишини кутяпсизлар. У бизларни келажакдаги ғазабдан қутқаради.

Изоҳлар

Ёки «Сила».