Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 9:1-27

9  Менинг ихтиёрим ўзимда эмасми? Ахир мен ҳаворий эмасманми? Ҳазратимиз Исони кўрмаганманми? Сизлар эса Ҳазратимиз йўлида қилган меҳнатимнинг самараси эмасмисизлар?  Борди-ю, мен бошқалар учун ҳаворий бўлмасам-да, сизлар учун ҳаворий эканим аниқ, чунки сизлар Ҳазратимиз учун ҳаворийлик қилаётганимни тасдиқловчи муҳрсизлар.  Мени ҳукм қилмоқчи бўлганлар олдида ўзимни ҳимоя қилиб шуни айтаман:  бизнинг еб-ичишга ҳаққимиз бор, шундай эмасми?  Наҳотки биз ҳам бошқа ҳаворийлар каби, шунингдек Ҳазратимизнинг укалари ва Кифа сингари, имондошимизга уйланиб, уни ўзимиз билан олиб юришга ҳаққимиз бўлмаса?  Ёки фақат Барнабо ва мен бирор жойда ишламай кун кечириш ҳуқуқидан маҳруммизми?  Қайси аскар ўз ҳисобидан хизмат қилади? Ким ток ўтқазиб, унинг мевасидан емайди? Ёки пода боқиб, унинг сутини истеъмол қилмайдиган одам борми?  Мен буни инсон нуқтаи назари билан гапиряпманми? Ахир Тавротда ҳам шу ҳақда айтилмаганми?  Мана, Таврот қонунида нима ёзилган: «Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини боғлама». Сизнингча, Аллоҳ ҳўкизлар учун қайғуряптими? 10  Ёки буни биз учун айтганми? Албатта биз учун ёзилган, чунки шудгор қилаётган ҳам, ғалла янчаётган ҳам ўз улушини олиш умидида меҳнат қилиши зарур. 11  Агар биз сизларда маънавий нарсаларни экиб, моддий эҳтиёжларимиз учун ҳосил ўриб олсак, ноҳақлик қилган бўламизми? 12  Бошқаларнинг бунга ҳаққи бор экан, бизнинг янада кўпроқ ҳаққимиз бор, шундай эмасми? Аммо, биз бу ҳуқуқдан фойдаланмай, Масиҳ тўғрисидаги хушхабарнинг ёйилишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги учун ҳаммасига чидаб келяпмиз. 13  Муқаддас вазифани бажараётганлар маъбаддаги нарсалардан истеъмол қилишларини ва қурбонгоҳ олдида хизматни ўтаётганлар қурбонликдан улуш олишларини билмайсизларми? 14  Хушхабарни эълон қилаётганлар ҳам, Ҳазратимиз берган кўрсатмага мувофиқ, шу иш орқали кун кечиришади. 15  Мен эса, бу ҳуқуқларимдан умуман фойдаланмадим. Ҳозир ҳам улардан фойдаланиш ниятида ёзаётганим йўқ. Бундай қилишдан кўра ўлганим яхши. Мақтаниб айтган бу сўзларимни биров асло пучга чиқара олмайди! 16  Агар хушхабарни эълон қилаётган бўлсам, бу билан мақтанишимга асос йўқ, чунки бу менинг бурчимдир. Аксинча, хушхабарни эълон этмасам, менинг ҳолимга вой! 17  Буни чин кўнгилдан бажарсам, мукофот оламан. Борди-ю, ихтиёрий равишда қилмасам ҳам, бу масъулият менга ишониб топширилган. 18  Ундай бўлса, мукофотим нима экан? Хушхабарни эълон этаётиб, бу туфайли эга бўлган ҳуқуқимдан тўлиғича фойдаланмай, хизматимни холисона адо этсам, шу менинг мукофотим бўлади. 19  Шунинг учун ҳам, гарчи ҳеч кимнинг олдида бурчли бўлмасам-да, иложи борича кўпроқ одамларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, ўзимни ҳаммага қул қилдим. 20  Хуллас, яҳудийларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот қонунига тобе бўлмасам ҳам, шу қонунга тобе бўлганларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун Таврот қонунига тобе кишилардай бўлдим. 21  Таврот қонунига тобе бўлмаганларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун қонунсиздай бўлдим. Аслида мен Худо олдида қонунсиз эмасман, балки Масиҳнинг қонунига тобеман. 22  Заифларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун заиф одамдай бўлдим. Ҳеч бўлмаса айримларни қутқариб қолай деб, ҳар турли инсонлар учун ҳамма нарса бўлдим. 23  Буларнинг барини хушхабар учун, яъни уни бошқалар билан баҳам кўриш ниятида қиляпман. 24  Мусобақада қатнашувчиларнинг ҳаммаси югуради-ю, совринни фақат биттаси олади. Наҳотки шуни ҳам билмасангизлар? Сизлар ҳам шундай чопингки, совринни қўлга кирита олинг. 25  Яна, мусобақада қатнашувчилар ҳамма нарсадан ўзларини тийишади. Фақат, улар оладиган тож чириб кетади, биз олишга интилаётган тож эса чиримайди. 26  Шунинг учун, мен мақсадсиз чопмаяпман. Ҳавога ургандай бефойда зарба бермаяпман. 27  Аммо бошқаларга хушхабарни айтиб юриб, ўзим Худога номаъқул бўлиб қолмай деб, танамни савалаб, уни қулдай назорат қиляпман.

Изоҳлар