Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 8:1-13

8  Бутларга бағишланган егуликка келсак, бу масалада ҳаммамиз билимга эгамиз. Лекин билим инсонни мағрур қилади, севги эса мустаҳкамлайди.  Борди-ю, кимдир бирор нарсани биламан деб ўйласа, у ҳали бу ҳақда етарлича билимга эга эмас.  Кимки Худони севса, Худо уни билади.  Бутларга бағишланган егуликни истеъмол қилишга келсак, бизга маълумки бут ҳеч нарса эмас ва Аллоҳдан ўзга худо йўқ.  Гарчи осмонда ва ерда «худо» деб аталганлар бор бўлса-да,— чиндан ҳам «худолар» ва «ҳазратлар» кўп,—  лекин биз учун ягона Отамиз Худо бор. Ҳамма нарса У орқали вужудга келган ва биз ҳам У учун пайдо бўлганмиз. Шунингдек, биттаю битта Ҳазратимиз Исо Масиҳ бор. Худо ҳамма нарсани ва шу қаторда бизни ҳам у орқали яратган.  Аммо ҳаммада ҳам бундай билим йўқ. Айримлар бутларга кўникиб қолишгани учун ҳанузгача егуликни бутларга бағишлангандек истеъмол қилишяпти ва бундайларнинг виждони заиф бўлгани сабабли булғаняпти.  Бироқ егулик бизни Аллоҳга яқинлаштирмайди. Емасак ҳеч нарсани йўқотмаймиз, есак ҳам бирор нарсага эга бўлмаймиз.  Фақат эҳтиёт бўлинглар, сизларнинг бу ҳақ-ҳуқуқингиз заиф кишилар учун қоқинтирадиган тош бўлиб қолмасин. 10  Мабодо биров билимга эга бўлган сизни бутхонада овқат еб ўтирган ҳолда кўрса, унда заиф кишининг виждони бутларга бағишланган егуликни истеъмол қилишга туртки бермайдими? 11  Сизнинг билимингиз дастидан заиф кишининг имони ҳалокатга учрайди. Ахир Масиҳ шу биродарингиз учун жонини фидо қилган-ку. 12  Шу йўсин, биродарларингизга қарши гуноҳ қилиб, уларнинг заиф виждонига озор берсангиз, Масиҳга қарши гуноҳ қилган бўласиз. 13  Шундай экан, агар егулик дастидан биродарим қоқинаётган бўлса, уни қоқинтирмаслик учун мен асло гўшт емайман.

Изоҳлар