Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 6:1-20

6  Наҳотки бирортангизнинг ўзгага нисбатан даъвоси бўлса, муқаддас кишиларнинг олдига боришнинг ўрнига, адолатсиз инсонларнинг маҳкамасига борса?  Ёки муқаддас кишилар дунёни ҳукм қилишини билмайсизларми? Модомики дунё сизлар томондан ҳукм қилинар экан, наҳот унча муҳим бўлмаган масалаларни ҳал қилишга қодир бўлмасангиз?  Ахир биз фаришталарни ҳукм қилишимизни билмайсизларми? Унда нега турмушга оид масалаларни ҳал қила олмаяпсизлар?  Агар ҳал қилиниши керак бўлган турмушга оид масалалар бор бўлса, ҳакам сифатида жамоат томонидан маъқулланмаган кишиларни танлайсизларми?  Сизларни уялтириш учун гапиряпман. Чиндан ҳам орангизда, биродарлар ўртасидаги масалаларни ҳал қилишга қодир бўлган доно киши йўқми?  Биродар ўз биродарини маҳкамага олиб бориб, имонсизлар олдида даъволашганига нима дейсиз?  Бир-бирингиз билан даъволашаётганингиз, тамомила мағлубиятга учраганингиздан далолатдир. Ундан кўра хафа бўлиб қолаверганингиз яхши эмасми? Ундан кўра алданиб қолганингиз яхши эмасми?  Сизлар бўлса, аксинча, ўз биродарларингизни хафа қилиб, алдаяпсизлар.  Ахир адолатсиз инсонлар Худонинг Шоҳлигидан мерос олмаслигини билмайсизларми? Адашманглар. На зинокорлар, на бутпарастлар, на хиёнат қилувчилар, на ғайритабиий жинсий алоқа учун қўлланиладиган эркаклар, на эркак киши билан ётадиган эркаклар, 10  на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на бошқаларни ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан мерос олмайдилар. 11  Айримларингиз ўтмишда шундай эдингизлар. Бироқ Аллоҳ сизларни Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исми ҳамда Ўз руҳи орқали ювиб тозалади, муқаддас қилди ва одил деб эълон этди. 12  Менга ҳар нарса рухсат этилган, лекин ҳаммаси ҳам фойдали эмас. Ҳар нарса менга рухсат этилган бўлса-да, устимдан бирор нарса ҳокимлик қилишига йўл қўймайман. 13  Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учундир. Аммо Худо икковини ҳам йўққа чиқаради. Бадан эса зино учун эмас, аксинча Ҳазратимиз учундир. Ҳазратимиз ҳам бадан учундир. 14  Аллоҳ эса Ўзининг қудрати билан Ҳазратимизни тирилтирганидай, бизни ҳам тирилтиради. 15  Баданларингиз Масиҳ танасининг аъзолари эканини билмайсизларми? Ундай бўлса, Масиҳ танасининг аъзоларини фоҳишага қўшган бўлармидим? Мутлақо! 16  Ё, фоҳиша билан қовушган киши, у билан бир тана бўлиб қолишини билмайсизларми? Чунки Худо: «Иккови бир тан бўладилар»,— деб айтган-ку! 17  Аммо Ҳазратимиз билан бирлашган киши у билан ҳамфикр бўлади. 18  Зинодан қочинглар. Одам қўл урган ҳар қандай гуноҳ, унинг танасига тўғридан-тўғри таъсир этмайди. Бироқ зино қилувчи, ўз баданига қарши гуноҳ қилаётган бўлади. 19  Наҳотки танангиз, ичингиздаги муқаддас руҳнинг, яъни сиз Тангридан олган руҳнинг маъбади эканини билмасангиз? Сизлар энди ўзингизга тегишли эмассизлар, 20  чунки қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шундай экан, танангиз билан Аллоҳни улуғланглар.

Изоҳлар