Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 5:1-13

5  Орангизда зинога, ҳатто ўзга халқлар орасида бўлмаган зинога йўл қўйилаётганидан хабар топдим. Яъни кимдир отасининг хотини билан яшаб юрибди экан.  Сизлар бўлса қайғуриб, бундай ишга қўл урган кишини орангиздан чиқариб ташлашнинг ўрнига, мақтаниб юрганингиз нимаси?  Менга келсак, жисман сизлар билан бўлмасам-да, хаёлан* олдингиздаман. Шу сабабли, худди орангизда юргандай, бундай йўл тутган кишини маҳкум этдим.  Барчангиз йиғилганда, Ҳазратимиз Исонинг кучи ва менинг фикр-хаёлим билан биргаликда Ҳазратимиз Исонинг номидан  у кишини Шайтонга топшириб, унинг гуноҳли таъсирига барҳам беринглар. Шунда Ҳазратимизнинг кунида жамоатнинг маънавийлиги асраб қолинади.  Мақтанишларинг ярашмайди. Озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини наҳотки билмасангизлар?  Янги хамир бўлиш учун эски хамиртурушни ташлаб юборинглар, ахир ичингизда ҳеч қандай ачитқи бўлмаслиги керак-ку. Боиси, Фисиҳ қўзиси бўлган Масиҳ биз учун қурбонликка келтирилди.  Шундай экан, эски хамиртуруш билан ҳамда ёмонлик ва бетавфиқлик хамиртуруши билан эмас, балки самимийлик ва ҳақиқат бўлмиш хамиртурушсиз нон билан байрам қилайлик.  Мактубимда сизларга, зинокорлар билан бошқа мулоқот қилмаслигингиз ҳақида ёзгандим. 10  Лекин мен бу дунёдаги зинокорлар, тамагирлар, талончилар ёки бутпарастлар билан мулоқот қилмасликни назарда тутмагандим. Акс ҳолда бу дунё билан умуман алоқани узишга тўғри келган бўларди. 11  Энди эса, биродар бўла туриб, зинокор ёки тамагир, бутпараст ёки бошқаларни ҳақорат қилувчи, ичкиликбоз ёки талончи бўлган киши билан мулоқот қилманглар, ҳатто у билан бирга овқатланманглар, деб ёзяпман. 12  Жамоатга тегишли бўлмаганларни ҳукм қилишга менинг нима ҳаққим бор? Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилишингиз керак эмасми? 13  Жамоатга тегишли бўлмаганларни эса Худо ҳукм қилади. Чунки Муқаддас Ёзувларда: «Ярамас одамни орангиздан чиқариб ташланглар»,— дейилган.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «руҳан». Юнонча пневма. Илованинг 4- мавзусига қ.