Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 4:1-21

4  Одамлар бизни Масиҳга бўйсунган ҳамда Аллоҳнинг муқаддас сири ишониб топширилган бошқарувчилар деб ҳисоблашсин.  Бошқарувчилардан эса ишончли киши бўлиш талаб этилади.  Мени бўлса сизларми ёки инсоний маҳкама ҳукм қиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мен ҳатто ўзимни ҳукм қилмайман.  Менинг виждоним ҳар томонлама тоза бўлса-да, бу билан одил бўлиб қолмайман, чунки мени ҳукм қилувчи Яҳовадир.  Шу боис бирор нарса ҳақида муддатидан аввал, Ҳазратимиз келишидан илгари ҳукм қилманглар. Қоронғиликда яширилган нарсаларни у равшан қилиб, кўнгил ниятларини ошкор этади. Ана шунда ҳар бир киши ўз ишига яраша Худонинг мақтовига сазовор бўлади.  Ушбу сўзларни эса биродарларим, сизларнинг фойдангиз учун ўзимга ва Аполлосга нисбатан қўллаяпман. Сизлардан ҳеч ким бировни бошқасидан устун қўймаслиги ва кеккайиб кетмаслиги учун, биздан ўрнак олиб: «Ёзилганлардан ташқарига чиқманглар»,— деган қоидани уқиб олишини хоҳлайман.  Ким сизни бошқадан устун қилиб қўйди? Ҳамма нарсани Худодан олмаганмисиз? Агар олган бўлсангиз, унда нега олмаганга ўхшаб мақтаняпсиз?  Сизлар энди тўйиб қолдингизларми-а? Ё бойиб кетдингизларми? Ёки бизсиз шоҳлик қилишни бошладингизларми? Қанийди чиндан ҳам шоҳлик қилишни бошлаганингизда эди, ўшанда биз ҳам сизлар билан шоҳлик қилардик.  Назаримда Худо биз — ҳаворийларни ўлимга маҳкум этилган кишилардек охиргилар қатори намойишга чиқариб қўйган. Биз дунёнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг олдида бир томошага айландик. 10  Масиҳнинг издоши бўлганимиз учун бизни нодон деб ҳисоблашяпти, сизлар эса Масиҳга эргашиб ўзингизни ақлли деб ўйлаяпсизлар. Биз заифмиз, сизлар эса кучли, сизлар обрўли, биз эса бадноммиз. 11  Ҳанузгача биз очлик ва чанқоқликни бошдан кечириб, жулдур кийимда, калтак еб, бошпанасиз қолиб, 12  ўз қўлларимиз билан оғир меҳнат қиляпмиз. Одамлар бизни ҳақорат қилишяпти, биз эса уларни дуо қиляпмиз, таъқиб қилишяпти, биз эса чидаяпмиз. 13  Туҳмат қилишяпти, биз эса юмшоқлик билан жавоб беряпмиз. Ҳозиргача бизлар дунё учун ахлатдек, ҳар турли чиқинди каби бўлиб келяпмиз. 14  Ушбу гапларни сизларни уялтириш учун эмас, аксинча севикли болаларимга насиҳат қилгандек ёзяпман. 15  Масиҳ йўлида ўн минглаб тарбиячиларингиз бўлса-да, аммо оталарингиз кўп эмас, чунки хушхабар орқали мен Исо Масиҳ йўлида сизларнинг отангиз бўлдим. 16  Сизлардан ўтинаман: менга тақлид қилинглар. 17  Ана шу сабабдан мен ёнингизга Тимўтийни юборяпман. У Ҳазратимиз йўлида менинг севикли ва ишончли фарзандимдир. Исо Масиҳ хизматида мен ҳар ерда, барча жамоатларда ўргатиб келаётган усулларни у сизларга эслатади. 18  Айримлар мени олдингизга келмайди деб ўйлаб, кеккайиб кетишган. 19  Яҳова хоҳласа, тез орада ёнингизга бораман. Шунда кеккайган кишиларнинг гапларини эмас, балки Худонинг қудрати уларни бошқаряптими ёки йўқми билиб оламан. 20  Чунки Худонинг Шоҳлиги гапда эмас, Унинг қудратида намоён бўлади. 21  Ўзи нима истайсизлар? Ёнингизга таёқ билан борайми ёки севги ва мулойимлик биланми?

Изоҳлар