Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 3:1-23

3  Шундай қилиб, биродарлар, мен сизларга маънан етук кишиларга мурожаат қилгандай гапира олмаганман. Чунки сизлар дунёвий нуқтаи назарга эга бўлган*, Масиҳ йўлидаги чақалоқлардай эдингизлар.  Ҳазм қилишга қодир бўлмаганингиз сабабли, мен сизларни қаттиқ озиқ билан эмас, сут билан боққанман. Сизлар эса ҳалиям етарли даражада мустаҳкам бўлмай,  дунёвий нуқтаи назарга эгасизлар*. Ҳолбуки, орангизда рашк ва жанжаллар юз бериб турибди экан, сизлар дунёвий нуқтаи назарга эга бўлиб, бу дунёнинг одамларидай бўлиб қолмаяпсизларми?  Ахир бирингиз: «Мен Павлуснинг шогирдиман», бошқангиз эса: «Мен Аполлоснинг шогирдиман»,— деб дунёвий одамларга ўхшаб қолмаяпсизларми?  Аполлос ким ўзи? Павлус-чи? Ҳар бири Ҳазратимиз ишониб топширган вазифани бажариб, сизларга имонли бўлишга ёрдам берган оддий хизматчилардир.  Мен экканман, Аполлос суғорган, аммо ўстирган Худодир.  Демак, эккан ҳам, суғорган ҳам эмас, балки ўстирган Аллоҳ улуғланиши лозим.  Хуллас, эккан ҳам, суғорган ҳам битта ишни бажариб, ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофотини олади.  Чунки биз Тангрининг хизматдошларимиз. Сизлар эса Аллоҳнинг экинзори, Худонинг иморатисизлар. 10  Тангрининг менга кўрсатган иноятига кўра, мен доно иморатсоз сифатида пойдевор солдим, бошқаси эса унинг устида бунёд этмоқда. Аммо ҳар бир киши қандай қураётганига диққат қилсин. 11  Сабаби, ҳеч бир инсон солинган пойдевордан бўлак пойдевор сола олмайди. Ушбу пойдевор — Исо Масиҳдир. 12  Кимдир ўша пойдевор устида олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлардан қурса, бошқаси ёғоч, хашак, сомондан қуради. 13  Бироқ, куни келиб ҳамманинг иши аён бўлади. Чунки олов ҳамма нарсани ошкор қилади. Шунда ҳар бир одамнинг иши олов билан синалади. 14  Кимнинг ўша пойдевор устида қурган иши омон қолса, у мукофотини олади. 15  Кимнинг иши ёниб кетса, у зарар кўради, аммо ўзи омон қолади. Шундай бўлса-да, у оловдан қутулиб чиққандай бўлади. 16  Ахир сизлар Аллоҳнинг маъбади эканингизни ва орангизда Тангрининг руҳи яшаётганини билмайсизларми? 17  Ким Худонинг маъбадини бузса, Худо ўша кишини вайрон қилади. Чунки Аллоҳнинг маъбади муқаддасдир. Бу маъбад эса сизлардан ташкил топган. 18  Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин, агар биров ўзини бу дунёнинг одамлари назарида дономан деб ҳисобласа, чиндан ҳам доно бўлиши учун нодон бўлсин. 19  Зеро бу дунёнинг донолиги Аллоҳнинг кўзи олдида нодонликдир, худди Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «У донишмандларни ўзларининг маккорлиги билан тузоққа илинтиради». 20  Тағин шундай ҳам дейилган: «Доноларнинг фикр-хаёли беҳуда эканини Яҳова билади». 21  Шунинг учун, ҳеч ким одамлар билан мақтанмасин. Ахир ҳамма нарса сизларникидир. 22  Хоҳ Павлус бўлсин, хоҳ Аполлос, хоҳ Кифа бўлсин, хоҳ дунё, хоҳ ҳаёт бўлсин, хоҳ ўлим, хоҳ ҳозирги нарсалар бўлсин, хоҳ келажакдаги, бари сизларга тегишлидир. 23  Ўз навбатида сизлар Масиҳга, Масиҳ эса Худога тегишлидир.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «жисмоний кишилар».
Сўзма-сўз «жисмонийсизлар».