Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 2:1-16

2  Биродарлар, мен олдингизга Худонинг муқаддас сирини эълон қилгани келганимда, ўз нутқим ва донолигим билан сизларда таассурот қолдириш ниятим йўқ эди.  Эътиборингизни Исо Масиҳ ва унинг устунга михланганидан ўзга нарсага қаратмасликка қарор қилганман.  Олдингизга заиф бўлиб, қўрқув ва кучли титроқ билан келгандим.  Менинг нутқим ҳамда ваъзим ишонтирарли ва ҳикматли сўзлар бўлмай, балки Аллоҳнинг руҳи ва қудратининг ифодаси эди.  Токи сизларнинг имонингиз одамзод донолигига эмас, Худонинг қудратига асослансин.  Биз донолик борасида маънан етук инсонлар орасида гапиряпмиз, аммо бу донолик ҳозирги замона ёки унинг йўқ бўлиб кетадиган ҳукмдорларига тегишли эмас.  Биз Аллоҳнинг донолиги муқаддас сирда намоён бўлганлиги тўғрисида айтяпмиз. Юксалишимиз учун Худо ушбу яширин доноликни дунё пайдо бўлишидан аввал белгилаб қўйган.  Мазкур доноликни бу замонанинг ҳукмдорларидан ҳеч бири таниб-билмади. Борди-ю, таниб-билишганида, улуғворликка лойиқ Ҳазратни қатл қилмаган бўлишарди.  Муқаддас Ёзувларга кўра: «Аллоҳ Ўзини севганлар учун нималарни тайёрлаб қўйганини кўз ҳам кўрмаган, қулоқ ҳам эшитмаган ва бу, одамнинг кўнглига ҳам келмаган». 10  Бизга эса Тангри буларни Ўз руҳи орқали очиб берди. Боиси, ушбу руҳ барча нарсани, ҳатто Худонинг чуқур донолигини текширади. 11  Одамнинг ичидагини ўз қалбидан* бошқа ким ҳам била оларди? Худди шундай Аллоҳнинг фикрларини Унинг руҳидан бошқа ҳеч ким англаб ета олмайди. 12  Биз эса бу дунёнинг руҳини эмас, Худодан келган руҳни олдик. Шу тариқа, Худо бизга туҳфа этган барча нарсаларни тушуниб етамиз. 13  Бу ҳақда биз инсоний доноликдан чиққан сўзлар билан эмас, балки муқаддас руҳ ўргатаётган сўзлар билан гапириб, маънавий нарсаларни маънавий сўзлар билан боғлаяпмиз. 14  Дунёвий орзу-ҳавасларга берилган одам* Аллоҳнинг руҳига оид нарсаларни қабул қилмайди. У буни нодонлик деб ҳисоблагани учун, уни таниб-билишга қодир эмас. Ахир буни маънавий нуқтаи назар билан баҳолаш керак. 15  Маънавий инсон ҳамма нарсани баҳолай олади, унинг ўзини эса ҳеч бир инсон баҳолай олмайди. 16  Муқаддас Ёзувларда айтилганидай: «Яҳованинг фикрини ким таниб-билганки, Унга ақл ўргата олса?» Биз эса Масиҳ каби фикр юритамиз.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «руҳидан».
Сўзма-сўз «жисмоний одам».