Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 16:1-24

16  Муқаддас кишилар учун йиғиладиган ёрдам пулига келсак, Галатиядаги жамоатларга кўрсатма берганимдай, сизлар ҳам шундай йўл тутинглар.  Мен борганимда йиғмасликларинг учун, ҳар бир киши ҳафтанинг биринчи кунида* қурби етганча пул ажратиб қўйсин.  Олдингизга борганимда эса, ҳадянгизни сизлар мактубларингизда тавсия этадиган кишилар орқали Қуддусга бериб юбораман.  Аммо у ерга мен ҳам боришим керак бўлса, улар мен билан бирга боришади.  Бироқ Македониядан ўтиб бўлганимдан кейин олдингизга бораман, чунки мен Македония орқали бораман.  Эҳтимол олдингизда бир мунча вақт қоларман ёки ҳатто қишни ўтказарман. Кейин бўлса, сизлар мени борадиган жойимга бир оз кузатиб қўясизлар.  Сизлар билан йўл-йўлакай кўришиб кетишни истамайман. Аксинча, Яҳова ижозат берса, ёнларингизда бир мунча вақт қолиш умидидаман.  Лекин Ҳосил байрамигача* Эфесда қоламан.  Сабаби, фаолият кўрсатишим учун Аллоҳ менга катта эшикни очиб берди. Аммо душманлар ҳам кўп. 10  Тимўтий борганида, орангизда ўзини эркин ҳис этишига ҳаракат қилинглар. Чунки у мен сингари Яҳованинг ишини бажаряпти. 11  Шу йўсин, ҳеч ким уни камситмасин. Сўнгра менинг ёнимга келиши учун уни эсон-омон жўнатиб, бир оз кузатиб қўйинглар. Боиси, мен уни биродарлар билан бирга кутяпман. 12  Биродаримиз Аполлосдан эса, бошқа биродарлар билан биргаликда олдингизга боришини жуда илтимос қилдим. Лекин ҳозир боришни истамади, имкони бўлганда бориб қолар. 13  Ҳушёр бўлинглар, имонда маҳкам туринглар, мард ва кучли бўлинглар. 14  Барча ишларингизни севги билан бажо келтиринглар. 15  Стефануснинг хонадонидагилар Ахаядаги биринчи шогирдлар бўлиб, муқаддас кишиларга хизмат қилиш учун ўзларини бағишлашганини биласизлар. Хуллас, биродарлар, сизлардан бир илтимосим бор: 16  сизлар бундай кишиларга ҳамда меҳнат қилаётган барча ҳамкорларингизга бўйсунинглар. 17  Стефанус, Фортунат ва Ахаикнинг бу ерда эканларидан* қувоняпман, чунки улар сизларнинг йўқлигингизни билдиришмаяпти. 18  Улар менинг ва сизларнинг кўнглингизни* кўтаришди. Шу сабабли бундай кишиларни қадрланглар. 19  Осиёдаги* жамоатлар сизларга салом йўллашяпти. Акила ва Приска* ҳамда уларнинг уйида йиғилган жамоат ҳам, Ҳазратимизнинг издошлари бўлмиш сизларга алангали салом айтишяпти. 20  Барча биродарлар сизларга салом йўллаяптилар. Бир-бирингизни муқаддас ўпич билан қарши олинглар. 21  Мен Павлус, бу саломимни ўз қўлим билан ёзяпман. 22  Кимки Ҳазратимизни севмаса, лаънати бўлсин. Ё Ҳазратимиз, кел! 23  Ҳазрати Исонинг инояти сизлар билан бўлсин. 24  Исо Масиҳнинг шогирди бўлмиш барчангизга менинг севгим ёр бўлсин.

Изоҳлар

Мт 28:1 изоҳига қ
Луғатга қ.
Сўзма-сўз «ҳозир бўлганларидан». Юнонча парусиа. Илованинг 9- мавзусига қ.
Сўзма-сўз «руҳингизни».
Рим империясининг Кичик Осиёдаги вилояти.
Унинг бошқа исми, «Прискилла».