Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 13:1-13

13  Борди-ю, инсонлар ва фаришталар тилларида гапирсам-у, аммо севгим бўлмаса, янграйдиган мис чолғудан, жаранглайдиган зилдан* фарқим қолмайди.  Агар башорат қилиш инъомига эга бўлсам, барча муқаддас сирлару билимларни билсам, тоғларни кўчира оладиган имоним бўлса-ю, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч ким эмасман.  Агар бошқаларни тўйғазиш учун бутун мол-мулкимни тақсимлаб берсам ҳамда фахрлана олишим учун ўз ҳаётимни фидо қилсам-у, севгим бўлмаса, бунинг менга ҳеч қандай фойдаси йўқ.  Севги узоқ сабрли ва меҳрибондир. Севги рашк қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди,  одобсизлик қилмайди, ўз манфаатини кўзламайди, аччиқланмайди, хафагарчиликларни ҳисоблаб юрмайди,  адолатсизликка севинмайди, балки ҳақиқат ила қувонади.  Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳамма нарсага ишонади, ҳар нарсага умид қилади, ҳамма нарсага чидайди.  Севги ҳеч қачон тугамайди*. Ҳар қандай башоратгўйлик, турли тилларда гапириш ёки билимдонлик инъомлари эса бекор қилинади.  Чунки ҳозир билимимиз ҳам, башоратгўйлигимиз ҳам тўлиқ эмас. 10  Тўлиқ билимга ва тўлиқ башоратгўйликка эга бўлганимизда, тўлиқ эмаси бекор қилинади. 11  Мен болалигимда, бола каби гапирар, бола каби ўйлар, бола каби фикр билдирар эдим. Вояга етгач эса, болаликка хос нарсаларни қолдирдим. 12  Ҳозир биз гўё хира кўзгуга қарагандек кўряпмиз, аммо ўшанда аниқ* кўра оламиз. Ҳозир менинг билимим тўлиқ эмас, лекин у вақтда билимим, Аллоҳ мени қандай яхши билса, ўшандай тўлиқ бўлади. 13  Шундай экан, ушбу уч нарса қолади: имон, умид ва севги. Бироқ севги энг аълосидир.

Изоҳлар

Бир-бирига уриб чалинадиган, металл дисклар шаклидаги мусиқа асбоби.
Ёки «мағлуб бўлмайди».
Сўзма-сўз «юзма-юз».