Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 10:1-33

10  Биродарлар, сизлар қуйидагиларни билишингизни истайман: ота-боболаримизнинг ҳаммаси булут остида йўл юриб, денгиздан ўтишди.  Бундан ташқари, барчаси Мусонинг орқасидан эргашиб, булут ва денгиз орқали сувга чўмишди.  Шунингдек, ҳаммалари бирдай илоҳий озуқани еб,  бирдай илоҳий сувни ичишди. Улар орқаларидан келаётган илоҳий қоядан сув ичишди. Бу қоя Масиҳнинг рамзи эди.  Бироқ улардан кўпчилиги Аллоҳга маъқул келмай, саҳрода ўлиб кетишди.  Уларга ўхшаб ёмонликни истамаслигимиз учун, бу бизга сабоқ бўлди.  Уларнинг баъзиларидек бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида Муқаддас Ёзувларда: «Халқ еб-ичиб, кўнгилхушлик қилди»,— дейилган.  Айримлари каби зинокорлик ҳам қилмайлик. Зеро улар зино қилишгани туфайли бир кунда 23 000 киши ҳалок бўлди.  Яҳовани ҳам синамайлик. Баъзи бирлари Уни синашгани учун, уларни илонлар чақиб ўлдирди. 10  Нолиманглар. Улардан айримлар нолиб, қирувчининг қўлидан нобуд бўлишди. 11  Буларнинг барчаси сабоқ бўлсин дея, уларнинг бошига тушган ҳамда замоналарнинг охирида яшаётган бизлар учун огоҳлантириш сифатида ёзилган. 12  Шундай экан, ким тик турибман деб ўйласа, эҳтиёт бўлсин, тағин йиқилиб тушмасин. 13  Сизлар одамларнинг бошига тушаётган оддий синовларга дучор бўляпсизлар. Худо эса Ўз сўзига содиқдир ва У дош бера олмайдиган даражада синалишингизга йўл қўймайди. Аксинча, синовлар пайтида чидай олишингиз учун иложини ҳам беради. 14  Шу боис, азизларим, бутпарастликдан қочинглар. 15  Бу сўзларни эс-ҳушли одамларга мурожаат қилгандек гапиряпман. Айтганларимдан эса ўзларингиз хулоса чиқаринглар. 16  Биз қутлаётган шукрона косаси, Масиҳ қонига шерик бўлишимизни англатмайдими? Шунингдек, биз синдираётган нон Масиҳнинг танасига шерик бўлишимизни билдирмайдими? 17  Нон битта бўлганидай, биз ҳам кўп бўлишимизга қарамай, бир танмиз. Сабаби, ҳаммамиз битта нонни бўлишяпмиз. 18  Исроил халқига* қаранглар: қурбонликлардан еганлар, наҳотки қурбонгоҳга шерик бўлишмаса? 19  Хўш, нима десам экан? Бутларга бағишланган қурбонлик ёки бутнинг ўзи бирор аҳамиятга эгами? 20  Йўқ. Аммо шуни айтмоқчиманки, бошқа халқлар келтирган қурбонликлар Худога эмас, жинларга бағишланади. Мен эса жинларга шерик бўлишингизни хоҳламайман. 21  Сизлар ҳам Яҳованинг косасидан, ҳам жинларнинг косасидан ича олмайсизлар; ҳам «Яҳованинг дастурхонидан», ҳам жинлар дастурхонидан таом ея олмайсизлар. 22  Ёки «Яҳованинг рашкини қўзғатмоқчимизми»? Наҳотки биз Ундан кучлироқ бўлсак? 23  Менга ҳар нарса рухсат этилган, лекин ҳаммаси ҳам фойдали эмас. Ҳар нарса менга рухсат этилган бўлса-да, ҳаммаси ҳам далда бермайди. 24  Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин. 25  Гўшт бозорида сотиладиган ҳамма нарсани суриштирмай, тоза виждон билан еяверинглар. 26  Зеро «Яҳованикидир ер юзи ва ундаги бор нарса». 27  Агар имондош бўлмаган бирор киши сизларни меҳмонга чақирса ва сизлар боришга рози бўлсангиз, олдингизга қўйган ҳамма нарсани суриштирмай, тоза виждон билан еяверинглар. 28  Мабодо кимдир: «Бу нарсалар қурбонликка бағишланган»,— деб қолса, айтган киши учун ҳамда ҳеч кимнинг виждони қийналмасин деб, уни еманглар. 29  «Виждон», деб мен сизларнинг эмас, ўзга одамнинг виждонини назарда тутяпман. Менинг эркинлигимни бошқа кишининг виждони ҳукм қилишига йўл бериб нима қиламан? 30  Агар таомни Аллоҳга шукрона айтиб есам, унда шукрона айтиб еган таомим учун нега айбланишим керак? 31  Шу сабабдан, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони шарафлаш учун қилинглар. 32  На яҳудийлар, на юнонлар, на Тангри жамоатининг қоқинишига сабабчи бўлманглар. 33  Мен ҳам ўзимнинг эмас, кўпларнинг фойдасини кўзлаб, Аллоҳ уларни қутқариб қолиши учун, барчани ҳар нарсада мамнун этяпман.

Изоҳлар

Ёки «жисмоний Исроилга».