Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Коринфликларга 1:1-31

1  Аллоҳнинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси* бўлишга даъват этилган Павлусдан ҳамда биродаримиз Состендан,  Тангрининг Коринфдаги жамоатига. Исо Масиҳнинг издошлари сифатида муқаддас қилинган ҳамда барча ерларда Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исмини чақириб юрганлар билан бирга муқаддас бўлишга даъват этилган сизларга ёзяпман:  Отамиз Худонинг ва Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.  Тангри сизларга Исо Масиҳ орқали иноят кўрсатганини ёдда тутиб, сизлар учун ҳамиша Аллоҳга шукрона айтаман.  Чунки Масиҳ туфайли сизлар ҳар нарсада бойиб кетиб, Худо каломини ваъз қилиш қобилиятига ҳамда тўла-тўкис билимга эга бўлдингизлар.  Масиҳ тўғрисидаги шаҳодат эса орангизда мустаҳкам ўрнашди.  Натижада Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ошкор бўлишини кутаётиб, сизлар бирорта инъомдан ҳам қуруқ қолмадингизлар.  Аллоҳ ҳам сизларни охиригача қўллаб-қувватлаб туради, токи сизлар Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг кунида беайб бўлинглар.  Сизларни Ўз Ўғлига, яъни Ҳазратимиз Исо Масиҳга шерик қилиш учун даъват этган Худо эса Ўз сўзига содиқдир. 10  Хуллас биродарларим, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исми ҳаққи сизларга насиҳат қиламан: сўзларингизда уйғунлик бўлсин, орангизда бўлинишлар юз бермасин, аксинча бир ўй, бир фикр орқали якдилликни сақланглар. 11  Гап шундаки биродарларим, Хлоянинг хонадонидагилардан орангиздаги келишмовчиликлар ҳақида хабар топдим. 12  Яъни шуни айтмоқчиманки, ҳар бирингиз: «Мен Павлуснинг шогирдиман», «Мен эса Аполлоснинг шогирдиман», «Мен бўлсам Кифанинг* шогирдиман», «Мен эса Масиҳнинг шогирдиман»,— деяпсизлар экан. 13  Демак, Масиҳнинг жамоати бўлинган экан-да?! Сизлар учун устунга михланган Павлусмиди? Ёки Павлуснинг номидан сувга чўмганмисизлар? 14  Худога шукурки, мен Крисп ва Гайдан бошқа сизлардан ҳеч кимни сувга чўмдирганим йўқ. 15  Шунинг учун ҳеч ким менинг номимдан сувга чўмганига даъво қилолмайди. 16  Тўғри, Стефануснинг хонадонидагиларни ҳам сувга чўмдирганман. Қолганларга келсак, яна кимни сувга чўмдирганимни эслолмайман. 17  Зеро Масиҳ мени сувга чўмдириш учун эмас, балки хушхабарни эълон қилиш учун юборган. У мени гапга уста бўлганим учун эмас, аксинча унинг азоб устунида* ўлганлиги аҳамиятсиз бўлиб қолмаслиги учун юборди. 18  Чунки азоб устуни ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун нодонликдир, нажот топадиган бизлар учун эса Аллоҳнинг қудратидан далолатдир. 19  Боиси, Муқаддас Ёзувларда: «Донишмандларнинг донолигига чек қўяман, зукколарнинг заковатини инкор этаман»,— дейилган. 20  Ушбу замонанинг донишмандлари қани? Олимлари қани? Баҳсчилари қани? Худо дунёнинг донолиги нодонлик эканини кўрсатмадими? 21  Дунё ўзининг ҳикмати орқали Худони таниб-билмади. Худо эса бошқаларнинг назарида нодонлик ҳисобланган ваъзимиз орқали имонлиларни қутқарди. Ана шу Аллоҳнинг ҳикматидан далолат беради. 22  Яҳудийлар мўъжиза талаб қилишади, юнонлар ҳикмат излашади. 23  Биз эса, устунга михланган Масиҳ ҳақида ваъз қиляпмиз. Бу яҳудийлар учун қоқинтирадиган тош, ўзга халқлар учун нодонликдир. 24  Аммо даъват этилган яҳудийлару юнонлар учун Аллоҳнинг қудратию ҳикмати Масиҳ орқали намоён бўлди. 25  Чунки Худонинг нодонлик деб ҳисобланган нарсаси, одамларникидан кўра ҳикматлироқдир. Аллоҳнинг кучсиздай бўлиб кўринган нарсаси, инсонларникига қараганда қудратлироқдир. 26  Эй биродарлар, кўриб турганингиздек, даъват этилганлардан ҳаммаси ҳам одамларнинг назарида на донишманд, на қудратли, на асилзодадир. 27  Аллоҳ дунёнинг донишмандларини уялтириш учун, уларнинг назарида нодон бўлганларни танлади ва дунёнинг кучли кишиларини шарманда қилиш учун, уларнинг назарида заиф бўлганларни танлади. 28  Тангри мавжуд бўлганларни йўқ қилиш учун, дунёда кераксиз деб ҳисобланган, камситилган ва аҳамиятсиз бўлганларни танлади. 29  Худо ҳеч бир киши Унинг олдида мақтанмаслиги учун шундай қилди. 30  Сизлар эса Аллоҳ туфайли Исо Масиҳнинг издошлари бўлдингиз. Масиҳ бизга Тангрининг ҳикматини намоён қилди, тўлов бериб бизни халос этди ҳамда Аллоҳнинг назарида одил ва муқаддас қилди. 31  Бу Муқаддас Ёзувлардаги: «Ким мақтанса, Яҳова билан мақтансин»,— деган сўзлар рўёбга чиқиши учун содир бўлди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Ҳаворий Бутруснинг бошқа исми.
Илованинг 10- мавзусига қ.