Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Бутрус 5:1-14

5  Масиҳ чеккан азобларнинг шоҳиди ҳамда келажакда ошкор этилиши керак бўлган улуғворликнинг қатнашчиси ва оқсоқол сифатида мен, орангизда бўлган оқсоқоллардан илтимос қиламан:  сизларга ишониб топширилган Аллоҳнинг сурувини боқинглар. Буни мажбурият юзасидан эмас, балки бажонидил, ҳаром йўл билан фойда кўриш учун эмас, аксинча, иштиёқ билан қилинглар.  Тангрининг омонати устидан ҳукмронлик қилмасдан, сурувга ўрнак кўрсатинглар.  Бош чўпон ошкор бўлганда эса сизлар сўлмайдиган тожни оласизлар.  Худди шундай, сиз ёшлар ҳам оқсоқолларга бўйсунинглар. Бир-бирингизга муомала қилишда камтаринлик белбоғини тақинглар. Зеро Аллоҳ мағрурларга қарши чиқади, камтаринларга эса иноятини намоён этади.  Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтарин тутинглар, шунда У ўз вақтида сизларни юксалтиради.  Бутун ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади.  Ҳушёр ва сергак бўлинглар, боиси душманингиз Иблис бирор кимни ютиб юборай деб, шердай бўкириб юрибди.  Имонда мустаҳкам бўлиб, унга қарши туринглар. Билингларки, дунёдаги барча имондошларингиз худди шундай қийинчиликларга дучор бўлишяпти. 10  Турли усуллар билан иноятини намоён этаётган Аллоҳ, Масиҳ билан бирликда бўлган сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига даъват этган. Қисқа вақт азоб чекканингиздан кейин, У Ўзи сизларни охиригача шакллантириб, мустаҳкам ва кучли қилиб қўяди. 11  Куч-қудрат абадулабад Уникидир. Омин. 12  Мана, сизларга далда бериш ҳамда Тангрининг чинакам инояти ҳақида шаҳодат бериш учун, Аллоҳнинг садоқатли хизматчиси Силваннинг* ёрдами билан сизларга қисқача ёздим. Худонинг иноятидан ҳечам айрилманглар. 13  Сизлар сингари танланган Бобилдаги хоним* ҳамда ўғлим Марк сизларга салом айтяпти. 14  Бир-бирингизни меҳр билан ўпиб, саломлашинглар. Масиҳ билан бирликда бўлган барчага тинчлик ёр бўлсин.

Изоҳлар

Ёки «Силанинг».
Бу ердаги «хоним» деган сўз, жамоатни билдириши мумкин.