Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Бутрус 4:1-19

4  Масиҳ инсон сифатида азоб чеккан экан, демак сизлар ҳам у каби фикр юритишга тайёр бўлинглар. Чунки азоб чекаётган одам гуноҳ қилмай қўяди.  Энди у қолган умрини инсоний истакларни деб эмас, балки Аллоҳнинг иродасини бажариш учун яшайди.  Ўтмишда сизлар бошқа халқлар хоҳлаганидай, ахлоқсиз хулқ-атворга, шаҳватга, шаробхўрлик, айш-ишрат, ичкиликбозлик ва жирканчли бутпарастликка берилиб яшаганингиз етар.  Зеро сизлар улар каби ёмон ишлар гирдобида ўралашмаётганингиз учун, улар ҳайрон қолиб сизларни ёмонлашяпти.  Аммо бундай одамлар ўлигу тирикларни ҳукм қилишга тайёр турган Зот олдида жавоб беришади.  Айнан шу мақсадда хушхабар ўликларга* ҳам эълон этилган, токи улар инсоний нуқтаи назардан ташқи кўринишга қараб ҳукм қилинсин, Худонинг нуқтаи назарида эса руҳ бўйича яшашсин.  Барча нарса ўз ниҳоясига етиб қолган экан, ақли расо бўлинглар ва ибодат қилишга нисбатан сергак туринглар.  Энг аввало эса, бир-бирингизни самимият билан севинглар, чунки севги кўпгина гуноҳларни қоплайди.  Нолимай, ўзаро меҳмондўст бўлинглар. 10  Тангрининг серқирра иноятининг ибратли бошқарувчилари сифатида, Ундан олган инъомингизга яраша бир-бирингизга хизмат қилинглар. 11  Кимки гапирса, Аллоҳнинг муқаддас хабарини эълон қилгандай гапирсин. Кимки хизмат қилса, Худо берган кучга таяниб хизмат қилсин. Шунда Аллоҳ Исо Масиҳ орқали ҳар тарафлама улуғланади. Улуғворлик ва куч-қудрат абадулабад Уникидир. Омин. 12  Азизларим, оловли қийинчиликларга дуч келиб синалаётганингизда, худди ажабланарли нарса юз бераётгандай ҳайрон бўлманглар. 13  Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлаётганингиз учун севининглар. Шунда унинг улуғворлиги ошкор бўлган пайтда ҳам қувониб шодланасизлар. 14  Агар сизларни Масиҳ номи учун ҳақоратлаётган бўлишса, бахтлисизлар! Сабаби, устингизда улуғворлик руҳи, Тангрининг руҳи борлигидан далолатдир. 15  Сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, жиноятчи ёки бировларнинг ишига бурнини суқадиган бўлиб азоб чекмасин. 16  Лекин биров масиҳий* бўлгани учун азоб чекса, уялмасин. Аксинча, бу ном билан Аллоҳни улуғласин. 17  Мана, ҳукм учун белгиланган вақт келиб қолди ва у Худонинг уйидан бошланади. Агарда у биздан бошланадиган бўлса, Тангрининг хушхабарига бўйсунмаётганларнинг охирати нима бўларкин? 18  «Агар одил киши зўрға қутулса, унда бетавфиқу гуноҳкорларнинг ҳоли не кечаркин?» 19  Шундай экан, Аллоҳнинг иродасини бажараётгани учун азоб чекаётганлар яхшилик қилишда давом этиб, ўз жонларини Яратувчига ишониб топширишсин.

Изоҳлар

Яъни хато ва гуноҳлар дастидан ўлик ҳисобланган кишилар. Эф 2:1 га қ.
Ҳв 11:26 изоҳига қ.