Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

1 Бутрус 2:1-25

2  Шу боис, ҳар турли ярамасликни, ёлғонни, иккиюзламачилигу ҳасадни ва ҳар қандай туҳматни ўзингиздан соқит қилинглар.  Янги туғилган чақалоқ соф сутни тусаганидек, сизлар ҳам Аллоҳнинг каломига бўлган севгингизни ривожлантиринглар. Чунки у орқали сизлар улғайиб, нажотга эришасизлар.  Зеро сизлар Ҳазратимизнинг меҳрини татиб кўргансизлар.  Сизлар инсонлар томонидан рад этилган, аммо Худо томонидан танланган, қимматбаҳо тирик тошга яқинлашганингизда,  ўзларингиз ҳам тирик тошлар каби бўлиб, сизлардан руҳий уй қурила бошланди. Токи сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб, Исо Масиҳ орқали Тангрига манзур бўладиган руҳий қурбонликлар келтиринглар.  Ахир Муқаддас Ёзувларда: «Ана, Мен Сионда, пойдеворнинг бурчагига қўйиладиган бир тош, сараланган қимматбаҳо тош ўрнатаман. Унга ишонган ҳеч кимнинг умиди пучга чиқмайди»,— дейилган.  Сиз — имонлилар учун у қимматбаҳодир, бироқ имонсизлар учун «қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош, бурчакка қўйиладиган негиз тоши бўлиб чиқди».  Шунингдек, улар учун «қоқинтирадиган тош ва йиқитадиган қоя» ҳамдир. Улар каломга итоат қилишмагани учун қоқинишяпти. Уларни кутаётган охират шу эди.  Аммо сизлар «танланган насл, шоҳ бўлиб хизмат қиладиган руҳонийлар, муқаддас халқ, Аллоҳнинг мулкисизлар». У сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб, Унинг «олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун» танлаган. 10  Сизлар халқ эмасдингиз, аммо энди Тангрининг халқисизлар. Сизларга раҳм-шафқат кўрсатилмаганди, энди эса кўрсатилди. 11  Азизларим, сизлар ушбу дунёда мусофир ҳамда вақтинчалик фуқароларсиз. Шунинг учун сизларга* қарши курашаётган тана истакларидан сақланишга даъват этаман. 12  Ўзга халқлар орасида юриш-туришингиз ўрнакли бўлсин. Сизларни ёмонлик қилувчилар деб айблашганда, улар яхши ишларингизни кўриб, Аллоҳ текширган кунда Унга шон-шараф келтиришсин. 13  Ҳазратимиз ҳаққи ҳар турли инсоний ҳукуматларга: хоҳ у юқори мартабани эгаллаган шоҳ бўлсин, 14  хоҳ у томонидан жўнатилиб, ёмонлик қилувчиларни жазолайдиган, яхшилик қилганларни мақтайдиган ҳокимлар бўлсин, уларга бўйсунинглар. 15  Зеро Тангри, сизлар яхши ишлар қилиб, ақлсиз одамларнинг аҳмоқона гапларига чек қўйишингизни истайди. 16  Эркин инсонлардек бўлинглар, бироқ бу эркинликдан ёмонликни яшириш мақсадида эмас, балки Худонинг қулларидек фойдаланинглар. 17  Ҳар турли инсонларни ҳурмат қилинглар, имондошларингизни севинглар, Аллоҳдан қўрқинглар, шоҳга ҳурмат кўрсатинглар. 18  Хизматкорлар ҳам ўз хўжайинларига тўла ҳурмат билан бўйсунсин. Нафақат меҳрибон ва мулоҳазали, балки кўнглини топиш қийин бўлган хўжайинларига ҳам бўйсунишсин. 19  Агар кимдир Худонинг олдида виждонини тоза сақлашга интилиб қийинчилик кўрса ва ноҳақ азоб чекса, бу Унга маъқулдир. 20  Ахир гуноҳ қилганингиз учун калтак ейишга чидасангиз, бунинг нимаси мақтанарли? Лекин яхшилик қилганингиз учун азоб чекиб бунга чидасангиз, Аллоҳнинг розилигини оласиз. 21  Сизлар шу мақсадда даъват этилгансизлар. Чунки Масиҳ ҳам сизлар учун азоб чекиб, унинг изидан оғмай юришингиз учун ўрнак кўрсатди. 22  У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан ҳам бирорта ёлғон сўз чиқмаган. 23  Ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтармаган. Азоб чекканда ҳеч кимга дўқ-пўписа қилмаган, аксинча, ўзини одил Ҳакамнинг қўлига топширган. 24  Гуноҳлардан қутулиб, адолат бўйича яшашимиз учун, у гуноҳларимизни ўзининг танаси билан бирга устунга олиб чиққан. Сизлар «унинг яраларидан шифо топдингиз». 25  Сизлар адашган қўйлар каби эдингиз, энди эса жонларингизнинг чўпону посбонига қайтиб келдингизлар.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «жонингизга». Юнонча психе.