Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 8:1-40

8  Шоул бўлса Стефаннинг ўлдирилишини маъқуллаган эди. Ўша куни Қуддусда жамоатга қарши ашаддий қувғинлар бошланди ва ҳаворийлардан ташқари, ҳамма Яҳудия ва Самария юртлари бўйлаб тарқаб кетишди.  Худотарс кишилар Стефанни дафн этиб, йиғи-сиғи кўтаришди.  Шоул эса жамоатга зулм ўтказарди. У уйларга бостириб кириб, эркагу аёлларни судраб чиқар ва қамоққа ташларди.  Тарқаб кетган шогирдлар борган жойларида Аллоҳнинг каломи тўғрисидаги хушхабарни эълон этишарди.  Худди шундай, Филип ҳам Самария шаҳрига бориб, у ердагиларга Масиҳ ҳақида ваъз қила бошлади.  Унинг сўзларини эшитган ҳамда мўъжизаларини кўрган кўпчилик унга қулоқ солди.  Зеро, у ерда жинга чалинган кишилар кўп эди. Жинлар баланд овоз билан бақириб, улардан чиқиб кетишарди. Шунингдек, анчагина шол ва чўлоқлар ҳам шифо топардилар.  Шундай қилиб, Самария шаҳрига катта хурсандчилик кириб келди.  Ўша шаҳарда Симун исмли бир киши бор эди. У илгари сеҳр-жоду билан шуғулланар ва ўзини улуғ бир одам қилиб кўрсатиб, Самария аҳолисини лол қолдириб юрарди. 10  Каттаю кичик, ҳамма унга қулоқ солиб: «Бу кишида илоҳий куч бор»,— дейишарди. 11  Боиси, Симун анчадан бери сеҳр-жодуси билан уларни қойил қолдириб юрган эди. 12  Аммо Худонинг Шоҳлиги ва Исо Масиҳнинг исми тўғрисидаги хушхабарни келтирган Филипга ишониб, эркаклар ҳам, аёллар ҳам сувга чўма бошлашди. 13  Симуннинг ўзи ҳам ишониб, сувга чўмди. У Филипдан ажралмай, унинг қилган мўъжизаларинию улуғвор ишларини кўриб, ҳайратда қоларди. 14  Қуддусдаги ҳаворийлар самарияликлар Тангрининг каломини қабул қилишганини эшитиб, олдиларига Бутрус билан Юҳаннони жўнатишди. 15  Улар бориб, самарияликлар муқаддас руҳ олиши учун, Аллоҳга ибодат қилишди. 16  Чунки уларнинг бирортасига ҳали муқаддас руҳ тушмаган эди. Улар Ҳазратимиз Исо номи билан сувга чўмишганди холос. 17  Бутрус билан Юҳанно уларнинг устига қўлларини қўйишганда, улар муқаддас руҳга эга бўлишди. 18  Ҳаворийлар қўл қўйган кишиларга муқаддас руҳ берилаётганини кўрган Симун, уларга пул таклиф қилиб: 19  «Менга ҳам шундай иқтидор беринглар, токи кимнинг устига қўлимни қўйсам, ўша муқаддас руҳга эга бўлсин»,— деди. 20  Лекин Бутрус унга шундай деди: «Кумушинг ўзинг билан қўшмозор бўлсин. Чунки сен Худонинг инъомини пулга сотиб олмоқчи бўлдинг. 21  Тангри олдида юрагингдаги ниятинг бузуқ бўлгани учун, бу ишда сенинг улушинг ҳам, қуръанг ҳам йўқ. 22  Шундай экан, юрагингдаги бузуқ ният кечирилиши учун, ёмон ишингдан тавба қилиб, Яҳовага ёлвор. 23  Зеро сен заҳарли зардобга тўлган ва адолатсизлик занжирига боғланганингни кўриб турибман». 24  Симун бунга жавобан: «Мен учун Яҳовага илтижо қилинглар, тағин айтганларингиздан ҳеч бири бошимга тушмасин»,— деди. 25  Бутрус билан Юҳанно Яҳованинг сўзларини ваъз қилиб, кенг шоҳидлик бергандан сўнг, Қуддусга қайтишди. Йўл-йўлакай эса самарияликларнинг кўпгина қишлоқларига хушхабарни етказишди. 26  Шу орада Яҳованинг фариштаси Филипга: «Ўрнингдан туриб, жанубга, Қуддусдан Ғазога борадиган йўлга туш»,— деб айтди. Бу йўл саҳро оралаб ўтарди. 27  У ўрнидан туриб, йўлга тушди. Йўлда ҳабашистонлик малика* ҳузурида юқори мавқега эга бўлган киши, унинг бутун хазиналари мудири кетаётган эди. У Қуддусга топиниш учун келган эди. 28  Энди эса уйига қайтаётиб, аравасида Ишаё пайғамбарнинг китобини овоз чиқариб ўқиб кетаётганди. 29  Муқаддас руҳ Филипга: «Шу аравага етиб олиб, унга ҳамроҳ бўл»,— деди. 30  У арава ёнида чопиб кетаётганда, ўтирган киши Ишаё пайғамбарнинг китобини овоз чиқариб ўқиётганини эшитиб: «Ўқиётганларингизни тушуняпсизми?» — дея сўради. 31  У жавобан: «Агар биров ўргатмаса, қандай тушуна оламан?» — деди. Сўнг у Филипдан аравага чиқиб ўтиришини илтимос қилди. 32  У Муқаддас Ёзувлардан ушбу сўзларни овоз чиқариб ўқиб кетаётган эди: «У бўғизланишга олиб борилган қўйдай, жун қирқувчи олдида жим турган қўзидай миқ этмади. 33  У хўрланиб, ҳаққониятдан маҳрум этилди. Унинг насл-насабини ким айтиб бера олади? Ахир унинг ер юзидаги умрига чек қўйилади-ку». 34  Ҳабашистонлик амалдор Филипдан: «Илтимос, айтинг-чи, пайғамбар бу ерда кимни назарда тутяпти? Ўзиними ёки бошқа кишиними?» — дея сўради. 35  Филип Муқаддас Ёзувларнинг ўша жойидан бошлаб, унга Исо ҳақидаги хушхабарни айтиб берди. 36  Улар йўлда давом этиб, сув бор жойга келишганда, амалдор: «Мана сув, менинг сувга чўмишимга нима тўсқинлик қиляпти?» — деди. 37  * —— 38  Шунда у аравани тўхтатишга буйруқ берди. Улар иккови сувга киришди-да, Филип амалдорни сувга чўмдирди. 39  Улар сувдан чиқиши биланоқ, Яҳованинг руҳи Филипни у ердан олиб кетди. Амалдор эса қувониб йўлида давом этди. У Филипни бошқа кўрмади. 40  Филип бўлса Ашдод шаҳрига келиб қолди ва Кесарияга етиб боргунча ҳамма шаҳарларда хушхабарни ваъз этди.

Изоҳлар

Юнонча «малика кандаки». Ҳабашистонда айрим маликаларга берилган унвон.
Мт 17:21 изоҳига қ.