Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 6:1-15

6  Исонинг шогирдлари кўпайиб бораётган ўша кунларда, юнон тилида гапирувчи яҳудийлар орасида, иброний тилида гапирувчи яҳудийларга нисбатан норозилик юз берди. Сабаби, кундалик ризқ-рўзни тақсимлашда уларнинг беваларини четлаб ўтишаётганди.  Шу боис, ўн икки ҳаворий барча шогирдларни чақириб, уларга дейишди: «Аллоҳнинг каломидан таълим беришни бир четга суриб қўйиб, дастурхонларга егулик тортиқ қилишимиз Худога маъқул эмас.  Хуллас, биродарлар, орангизда яхши ном орттирган, муқаддас руҳ ва доноликка эга етти кишини танланглар. Уларни ушбу вазифани бажаришга тайинлайлик.  Бизлар эса ўзимизни ибодатга ва Тангрининг каломидан таълим беришга бағишлаймиз».  Бу қарор шогирдларнинг барига маъқул тушди. Шундай қилиб, улар имон ва муқаддас руҳга эга бўлган Стефанни, Филип, Прохор, Никанор, Тимон, Пармен ва яҳудий динига кирган антиохиялик Николаосни танлаб,  уларни ҳаворийларнинг ҳузурига келтиришди. Ҳаворийлар эса ибодат қилиб, уларнинг устига қўл қўйишди.  Натижада Аллоҳнинг каломи кенг ёйила бошлади ва Қуддусда Исо шогирдларининг сони ғоят ошиб бораверди. Анчагина руҳонийлар ҳам имонга кирди.  Тангрининг инояти ва қудратига тўлган Стефан эса халқ орасида аломату ғаройиботлар содир этаётганди.  Шунда «Озодлар ибодатхонаси*» деб аталган гуруҳдан, шунингдек Киринея, Искандария, Киликия ва Осиё вилоятида яшовчилардан айримлари Стефан билан тортишиб кетишди. 10  Аммо унинг донолигига ва гапираётганда уни бошқариб турган муқаддас руҳга қарши чиқа олишмади. 11  Охири улар яширинча баъзи одамлар билан тил бириктириб, уларни: «Стефан Худони ва Мусо пайғамбаримизни ҳақорат қилди», дейишга қайраб қўйишди. 12  Шу йўсинда улар халқни, оқсоқоллар ва уламоларни қўзғатишди. Улар эса бостириб келиб, Стефанни ушлашди-да, Олий Кенгашга судраб кетишди. 13  Ёлланган сохта гувоҳлар бўлса шундай дейишди: «Бу киши муқаддас жойимизга ҳамда қонунимизга қарши гапиришдан тинмасди. 14  Масалан, носиралик Исо шу ерни бузиши ва Мусо пайғамбаримиздан қолган урф-одатларни ўзгартириши тўғрисида гапирганини ўз қулоғимиз билан эшитдик». 15  Олий Кенгашда ўтирганларнинг ҳаммаси эса Стефанга тикилиб қарашарди. Уларнинг назарида, унинг юзи худди фариштанинг юзига ўхшаб қолган эди.

Изоҳлар

Луғатда «ибодатхона» сўзига қ.